26.03.2025
Ўзбекистон – Венгрия Олий аудит органлари муносабатлари тарихининг янги саҳифаси
Жорий йилнинг 26 март куни Венгрия Давлат аудит идораси раиси Ласло Виндиш бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюрди.

Ташрифдан кўзланган мақсад – идоралар ўртасида давлат ташқи аудити соҳасида тажриба алмашиш, истиқболли ҳамкорлик йўналишларини белгилаш.
Маълумот ўрнида: Венгрия Давлат аудит идораси (State Audit Office of Hungary) – Миллий Мажлис (Парламент) таркибидаги олий молиявий назорат органи ҳисобланади. У 1870 йилда ташкил этилган. Сиёсий ва профессионал жиҳатдан мустақил идора. ИНТОСАИ, ЕВРОСАИ каби халқаро тузилмаларнинг Бошқарув кенгашига аъзо.
Икки томонлама ҳамкорликка 2024 йилда Будапешт шаҳрида асос солинган эди. Ушбу ташриф давомида Ўзбекистон ва Венгрия Олий аудит органлари ўртасида Ҳамкорлик тўғрисида келишув имзоланган.
Шунингдек, Ўзбекистон ва Венгрия Олий аудит органларининг Маслаҳатлашув кенгаши тузилиб, биринчи маслаҳатлашув учрашувини Самарқанд шаҳрида ўтказишга келишилган.
Айтиш лозимки, бу Европа Олий аудит органи раҳбарининг биринчи Ўзбекистонга ташрифи ҳисобланади. Ташриф доирасида Ласло Виндиш бошчилигидаги делегация Ҳисоб палатасида бўлиб, “Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасидаги трансформациялар ва рақамлаштириш” мавзусида давра суҳбатида иштирок этди. Венгрия томони Ҳисоб палатасининг Масофавий назорат маркази фаолияти билан яқиндан танишди.
Делегация аъзоларига Ҳисоб палатаси томонидан аудит жараёнларида ахборот технологияларидан фойдаланиш ва рақамлаштириш соҳасида амалга оширилаётган трансформация жараёнлари ҳақида маълумот берилди.
Ташриф доирасида Ласло Виндиш Олий Мажлис Сенати раиси Т. Нарбаева ва Қонунчилик палатаси спикери Н. Исмоилов билан икки томонлама учрашувларда иштирок этди.
Учрашувларда Ўзбекистон ва Венгрия ўртасида ўрнатилган кўп йиллик дўстлик ва биродарлик алоқаларига ҳамда икки халқ ўртасидаги муносабатларнинг тарихий аҳамиятига тўхталиб ўтилди.
Ўзбекистондаги ислоҳотлар, яқин қўшничилик ҳамда халқаро даражадаги очиқ ва прагматик ташқи сиёсат Ласло Виндиш томонидан қайд этилди. Икки давлат ўртасидаги парламентлараро ҳамкорлик истиқболларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, икки давлат етакчиларининг саъй-ҳаракатлари билан ривожланиб бораётган стратегик муносабатлар ва уларнинг истиқболлари муҳокама қилинди.
Ташриф доирасида, шунингдек, Венгриянинг энг йирик тижорий банкларидан бири бўлган “OTP” банкининг сармояси иштирокидаги “Ipotekabank” марказий офисига ҳам ташриф амалга оширилди.
“OTP” банкининг Ўзбекистондаги вакиллари мамлакатимизда хорижий сармоялар учун қулай яратилган шароитлар ва иқтисодиётнинг барқарор ўсиш суръатларини қайд этди.
Венгрия делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи давом этмоқда.



Бошқа янгиликлар
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_eaefb543b2f7ac687b3edf88.png)
Тошкент шаҳар иссиқлик таъминоти учун бюджетдан ажратилган субсидияларнинг асослилиги бўйича ўтказилган ўрганиш натижалари
858
08.07.2026
Словения Ҳисоб суди расмий сайтида Ўзбекистон Ҳисоб палатаси делегациясининг ташрифи ёритилди
601
24.04.2026
Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖ томонидан тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар самарадорлиги
1761
27.04.2026
Ҳисоб палатасида Бош инспекторлар учун ўқув-семинарлар ташкил этилди
1224
03.04.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_dbc87cde76f1d257bb4de3b5.png)
Ҳисоб палатасининг биринчи ярим йиллик якунлари бўйича брифинги
2044
24.07.2025