26.08.2025
Мустақиллик байрами муносабати билан турли соҳалар вакилларига олий мукофотлар топширилди
Президент Шавкат Мирзиёевнинг фармонларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллиги муносабати билан турли соҳалар вакиллари фахрий унвонлар, орден ва медаллар билан мукофотланган эди.

Тошкент шаҳрида 27 август куни ушбу мукофотларни топшириш маросими бўлди.
Давлатимиз раҳбари барчани Мустақиллик байрами билан табриклади. Мамлакатимизда эришилаётган натижаларнинг асоси, саъй-ҳаракатларнинг моҳияти ҳақида алоҳида тўхталди.
Бундай натижаларга тадбиркорлик кенг қўллаб-қувватланаётгани, замонавий саноат мажмуалари барпо этилаётгани, “яшил” ва инновацион иқтисодиётга ўтилиб, муқобил энергия манбалари яратилаётгани, ахборот технологиялари, туризм ва молиявий технологиялар каби хизмат кўрсатиш тармоқлари ривожлантирилаётгани замин бўлмоқда.
Президент жойларда давлат мукофотларини қабул қилиб олаётган ватандошларимизни ҳам табриклади.
Мукофотланганлар юксак эътибор учун миннатдорлик билдириб, халқимизга эзгу тилаклар билдирди.



Бошқа янгиликлар
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_e00aada1263b4ab6f4dfc2f4.jpg)
“Дори-Дармон” АК аудитдан ўтказилди
2854
21.09.2025
Ситуацион марказлар фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича амалий семинар
3628
28.08.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_d3fcbc0c8705f3e73763d291.jpg)
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси ҳамда Ҳисоб палатаси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди
549
13.05.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_b9e8b611e153fe80776c9a7c.jpg)
Халқаро молия институтлари иштирокидаги автомобиль йўллари лойиҳаларининг амалга оширилиши таҳлил қилинди
602
03.08.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_4e5e94d31f5bcec320360868.jpg)
Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан табрик
2448
30.09.2025