08.10.2025
Тошкент вилоятидаги ривожлантириш дастурларининг самарадорлиги аудитдан ўтказилди
Тошкент вилоятида ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига 2023-2024 йилларда ажратилган маблағларнинг самарадорлиги ва мақсадлилиги аудитдан ўтказилди.

Аудит жараёнида вилоятда амалга оширилган ижобий ўзгаришлар қад этилди. Шу билан бирга, ўрганиш давомида қатор камчиликлар ҳам аниқланди.
Хусусан, лойиҳа корхоналари томонидан ишлаб чиқилган “Паркент тумани Красногорск шаҳарчасидаги мавжуд оқава сув тозалаш иншоотини қуриш ва реконструкция қилиш” ва “Нурафшон бизнес сити”нинг Янги Ўзбекистон боғи амфитеатр ва сунъий кўл барпо этиш объектлари лойиҳа смета ҳужжатларида шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари меъёрлари ва иш турлари нотўғри киритилиши аниқланиб, ўрганиш даврида бартараф этилди.
Давлат қабул ҳайъатларининг тегишли далолатномаларига кўра 2023-2024 йилларда фойдаланишга топширилган 58 та объект ўз муддатида фойдаланувчи ташкилотлар балансига топширилмаган. Улар ўрганиш даврида фойдаланувчилар балансига ўтказилди.
Вилоят ҳокимлиги “Капитал қурилиш соҳасида буюртмачи хизмати” томонидан 2023-2024 йилларда 36 та ўз муддатида фойдаланишга топширилмаган объектларнинг топширилиши таъминланди.
Ажратилган маблағлар ҳисобидан қурилиш ишларини амалга ошириш натижасида 3 та (958 ўринли) мактаб янгидан қурилди, 51 та (24 410 ўринли) умумтаълим мактаби реконструкция қилинди, 3 та (390 ўринли) мактабгача таълим муассасаси янгидан қуриб топширилди, 12 та (2 040 ўринли) реконструкция қилинди.
700 қатновга мўлжалланган 4 та оилавий поликлиника янгидан қурилди, 900 қатновга мўлжалланган 8 та оилавий поликлиника ва 235 ўринли даволаш муассасалари реконструкция қилинди.
Сув таъминоти ва оқава сув бўйича 1 448 км узунликдаги ичимлик сув қувури тортилди. 217 км оқава сув тармоғи қурилди. Бир суткада 4000 м3 оқава сувни тозалаш иншооти ишга туширилган.
Вилоят ҳудудидаги 628 км узунликдаги умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари ва 1715 км узунликдаги ички йўллар таъмирланди.
Юқорида қайд этилган камчиликларни келтириб чиқарувчи омилларни бартараф этиш юзасидан Ҳисоб палатаси томонидан тегишли давлат ташкилотларига кўрсатмалар берилди.



Бошқа янгиликлар
Ҳисоб палатасида Давлат аудити ва молиявий назорати фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар юзасидан вебинар ўтказилди
345
27.02.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_d3f055e2138c042630c9c321.jpg)
Президентга рақамли технологиялар соҳасидаги режалар тақдимот қилинди
1649
30.06.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_b802463fa079e7fe3e4fc61c.jpg)
Туркий давлатлар Олий аудит органлари ташкилоти (TURKSAI) га асос солинди
1385
23.11.2025
2025 йилги Осиё баҳолаш ҳафталиги бўлиб ўтди
992
04.09.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_97068a092541ecf6a23d6798.jpg)
Ўзбекистон Президенти ЕОИИ саммитида иштирок этди
1174
26.06.2025