16.06.2026
Нанкин аудит университети делегацияси Ҳисоб палатасига ташриф буюрди
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасида Нанкин аудит университети ректори Донг Биронг бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда Бухоро давлат университети ректори О. Хакимов ва Тошкент давлат иқтисодиёт университети проректори С. Мехмонов ҳам иштирок этди.
Маълумот учун, Нанкин аудит университети Хитой Молия вазирлиги ва Миллий аудит идораси (Олий аудит органи) ҳамкорлигида 1983 йилда ташкил этилган. “Аудит” номига эга дунёда ягона университет ҳисобланади.
Учрашув аввалида Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари М. Абдуллаев аудит соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, илм-фан ва инновацияларни ривожлантириш, замонавий кадрлар тайёрлаш масалалари бугунги куннинг устувор вазифаларидан бири эканлигини таъкидлади.
Қайд этилганидек, замонавий аудит фақат молиявий ҳисоботларни текшириш билан чекланмай, катта маълумотлар таҳлили (Big Data), сунъий интеллект, рақамли технологиялар ва илмий ёндашувлар билан бойиб бормоқда. Шу жиҳатдан Нанкин аудит университети аудит таълими ва илмий тадқиқотлар соҳасида дунё миқёсида тан олинган етакчи академик марказлардан бири ҳисобланади.
Маълумот учун, М. Абдуллаевга 2025 йилнинг сентябрь ойида Нанкин аудит университетининг “Фахрий профессор” унвони берилган.
Ўз навбатида М. Абдуллаев Нанкин аудит университети билан ҳамкорлик алоҳида аҳамиятга эга эканини таъкидлаб, мазкур олий таълим муассасаси томонидан унга берилган “Фахрий профессор” унвонини Ўзбекистонда аудит соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва соҳани модернизация қилиш борасидаги саъй-ҳаракатларга берилган юксак баҳо сифатида қабул қилишини қайд этди.
Учрашув давомида Нанкин аудит университети ҳамда Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва Бухоро давлат университети ўртасида яқинда имзоланган Ҳамкорлик шартномаси икки томонлама муносабатларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши таъкидланди.
Шунингдек, университет ташаббуси билан “Феникс кутубхонаси” жамғармасидан Тошкент давлат иқтисодиёт университетига 1 000 дан ортиқ китоб ва ўқув қўлланмалари тақдим этилиши талабалар учун муҳим билим манбаи бўлиши қайд этилди.
Томонлар мутахассислар тайёрлаш, қўшма илмий тадқиқотлар ўтказиш, академик алмашинув дастурларини амалга ошириш, сунъий интеллект ва рақамли аудит соҳаларида ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар.
Учрашувда Ҳисоб палатаси кадрларини халқаро стандартлар асосида тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, 2025–2027 ўқув йилларида Ҳисоб палатасининг 2 нафар ходими Нанкин аудит университетида аудит йўналиши бўйича магистратура таҳсилини бошлагани, бу амалиёт илк бор йўлга қўйилгани таъкидланди. Шунингдек, 2026–2028 йиллар учун яна 2 нафар ёш мутахассиснинг мазкур университетга ўқишга юборилиши режалаштирилгани маълум қилинди.
Ўз навбатида, Донг Биронг Хитойнинг “Бир макон, бир йўл” ташаббуси доирасида амалга оширилаётган ишлар изчил ривожланаётганини алоҳида таъкидланди. Мазкур дастур доирасида Нанкин аудит университети томонидан бугунги кунга қадар 420 нафардан ортиқ халқаро аудит мутахассислари тайёрланган.
Шу билан бирга, 2025 йилнинг апрель ойида тасдиқланган Йўл харитаси асосида Ўзбекистон ва Хитой ўртасида аудит соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича чора-тадбирлар самарали бажарилаётгани қайд этилди.
Донг Биронг Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва Бухоро давлат университети билан турли форматларда (“3+1”, “4+0” каби) қўшма ўқув дастурлар жадал йўлга қўйилишини айтди.
Хитой делегацияси Ҳисоб палатасида ташкил этилган Масофавий назорат маркази фаолияти билан яқиндан танишди. Марказда Ҳисоб палатаси томонидан масофавий давлат молиявий назорати соҳасидаги ишлар ҳақида маълумот берилди.
Учрашув якунида томонлар ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтириш, янги қўшма ташаббуслар ва истиқболли лойиҳаларни амалга оширишга тайёр эканликларини билдирдилар.
Бошқа янгиликлар
Хавфларни бошқариш тизимини самарали йўлга қўйиш бўйича семинар
2773
20.06.2025
Туркия Ҳисоб суди томонидан рискларни бошқариш мавзусида онлайн ўқув тренинглари ўтказилди
1741
26.12.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_24c7bc6272f538286fe1870d.jpg)
Давлат молиявий назорат органлари ва ички аудит хизматлари самарадорлигини ошириш бўйича ўқув семинари
2010
11.08.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_4e5e94d31f5bcec320360868.jpg)
Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан табрик
3794
29.09.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_0209e740fd8485c962029a4d.jpg)
Қурилиш материаллари соҳасини ривожлантириш бўйича янги вазифалар белгиланди
760
25.06.2026