14.09.2025
Ҳисоб палатаси делегацияси Хитой миллий аудит идорасининг рақамлаштириш фаолияти билан танишди
Жорий йилнинг 4–8 сентябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари М.Абдуллаев бошчилигидаги делегация Хитой Халқ Республикаси Миллий аудит идораси (Олий аудит органи) ҳамда Нанкин аудит университетида амалий ташриф билан бўлди.

Ташриф доирасида делегация аъзолари Пекин шаҳрида жойлашган Миллий аудит идорасининг “Ахборот технологиялари маркази” ҳамда “Электрон маълумотлар аудит бўлими” фаолияти билан яқиндан танишди.
Ушбу марказларда масофавий аудит жараёнларини амалга оширишда қўлланилаётган инновацион ечимлар ва замонавий булутли технологиялар тақдим этилди. Мазкур маскандаги маълумотларни қайта ишлаш маркази (DataCenter) фаолияти билан танишилди.
Хитой миллий аудит идораси рақамли трансформация жараёнларини қуйидаги тўртта асосий йўналишда олиб бораётгани таъкидланди:
- Ахборот технологиялари аудитини жорий этиш ва такомиллаштириш;
- Маълумотларни бошқариш даражасини ошириш;
- Ахборот технологиялари аудитини қўлланиш соҳасини кенгайтириш;
- Маълумотлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш.
Айни пайтда мазкур марказ ахборот технологиялари ва катта ҳажмли маълумотларни қайта ишлаш бўйича миллий аудит идоралари орасида етакчи ҳисобланади.
Шу боис, Хитоймиллий аудит идораси бош аудитори Хоу Каи INTOSAI (Халқаро олий аудит ташкилотлари институти)нинг “BigData” ишчи гуруҳига раҳбарлик қилиб келмоқда.
Учрашувлар давомида М.Абдуллаев томонидан INTOSAI та
шкилотининг ушбу Ишчи гуруҳига аъзо бўлиш ташаббуси илгари сурилди. Хитой миллий аудит идораси мазкур таклифни қўллаб-қувватлади ва икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга тайёрлигини билдирди.
Шунингдек, делегация аъзолари Нанкин шаҳрида жойлашган Хитой Миллий аудит академияси фаолияти билан ҳам танишдилар. Ахборот технологиялари аудити бўйича амалга оширилаётган малака ошириш дастурлари юзасидан ҳамкорлик йўлга қўйилди.
Музокаралар натижасида Ҳисоб палатаси ходимлари учун онлайн ва оффлайн малака ошириш курсларини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.
Бундан ташқари, Тошкент давлат иқтисодиёт университети таркибида Хитой Миллий аудит академияси ўқув дастурлари асосида малака ошириш йўналишларини жорий этиш ва келгусида узвий ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича икки томонлама меморандум имзоланди.


Бошқа янгиликлар
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_345d86629c4439ff256c5604.jpg)
Қашқадарё вилоятига Ҳисоб палатаси вакили — Бош инспектор тайинланди
201
29.04.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_84978c94c7dc24317a6a15f8.jpg)
Ҳисоб палатасининг 9 ойлик фаолияти якунлари бўйича брифинг
1761
05.11.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_6f6323e95487361fe5d47b45.jpg)
ХХV ИНКОСАИ доирасида Ҳисоб палатаси делегациясининг икки томонлама учрашувлари бўлиб ўтди
1834
30.10.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_dbc87cde76f1d257bb4de3b5.png)
Ҳисоб палатасининг биринчи ярим йиллик якунлари бўйича брифинги
1333
24.07.2025
Ҳисоб палатасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Мурожаатномасини ўрганишга бағишланган иқтисодий ўқиш ўтказилди
1240
04.01.2026