Сайтнинг эски таҳририга ўтиш

Ўзб

29.07.2025

Ижро интизомини самарали ташкил этиш бўйича амалий семинар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги ПФ–6166-сонли Фармонига асосан Ҳисоб палатаси томонидан Адлия вазирлиги билан биргаликда вазирлик, идора ва хўжалик бирлашмалари раҳбарларининг ижро интизомига масъул ўринбосарлари ҳамда ижро интизоми бўлинмаси бошлиқлари учун ўқув-амалий семинар ўтказилди.

Семинар Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат органлари ва ташкилотларда ижро интизомини янада мустаҳкамлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” 2025 йил 25 июлдаги ПФ-117-сон Фармони мазмун-моҳиятини тушунтириш ҳамда ижро интизомини мустаҳкамлаш масалалари бағишланди.


Тадбирда 200 га яқин масъуллар бевосита ҳамда 800 га яқин вакиллар видео-алоқа орқали иштирок этди.


Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари М. Абдуллаев Президент Фармонига мувофиқ жорий қилинган янги назорат механизмлари билан иштирокчиларни таништирди. Ушбу Фармон Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Президент ва Ҳукумат ҳужжатларининг ижроси устидан самарали назорат механизмларини жорий қилиш, ижро натижаси бўйича аниқ ҳисобдорликни таъминлаш, шунингдек, барча бўғиндаги раҳбарлар ва ходимларнинг ижро интизомига қатъий риоя этиш бўйича шахсий масъулияти ва жавобгарлигини янада ошириш мақсадида қабул қилинганлиги таъкидланди.


Ижро интизоми борасида масъул ижрочиларда юзага келаётган муаммолар ва уларни ҳамжиҳатликда ҳал этиш чоралари белгиланди.


Ўқув-амалий семинар жонли мулоқот форматида ўтказилди.


Семинар якуни бўйича Фармон ижросини самарали ташкил этиш ҳамда билдирилган таклиф ва фикр-мулоҳазалар асосида Ҳисоб палатаси, Адлия вазирлиги ва Рақамли технологиялар вазирлигининг қўшма қарори ва чора-тадбирлар дастури қабул қилинишига келишилди.


img-0
img-1