21.04.2026
Сенатда Словения Аудит суди раиси билан учрашув бўлиб ўтди
Аввал хабар қилинганидек, Словения Республикаси Аудит суди (Олий аудит органи) раиси Яна Ахчин бошчилигидаги делегация Ўзбекистонда расмий ташриф билан бўлди.

Ташриф доирасида Словения делегацияси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Т. Нарбаева билан музокаралар ўтказди.
Учрашув жараёнида икки мамлакат Олий аудит муассасалари ўртасидаги ҳамкорлик барқарор равишда кенгайиб бораётгани алоҳида таъкидланди. Шунингдек, Томонлар ўртасида имзоланган Ҳамкорлик меморандуми мазкур йўналишдаги алоқаларни мустаҳкамлаш ва тажриба алмашишни янада ривожлантиришга хизмат қилаётгани қайд этилди.
Олий аудит органлари томонидан амалга оширилаётган таҳлил ва ўрганишлар Парламент фаолияти билан чамбарчас боғлиқ экани, шунингдек, уларнинг натижаларига таянган ҳолда самарали Парламент назоратини таъминлаш давлат дастурларининг сифатли бажарилишида муҳим аҳамият касб этиши айтилди.
Бундан ташқари, таҳлиллар асосида давлат ва маҳаллий бюджетларни шакллантириш, мавжуд камчиликларни бартараф этишга қаратилган профилактик чора-тадбирларни ишлаб чиқиш, назорат жараёнларини рақамлаштириш ҳамда коррупцияга қарши превентив механизмларни такомиллаштириш бўйича фикр алмашилди.
Шу билан бирга, икки мамлакат ўртасидаги парламентлараро ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Словения Республикаси Миллий кенгаши ўртасидаги ҳамкорлик тизимли ва конструктив характерга эга экани таъкидланди. Парламент делегациялари ташрифларини фаоллаштириш, дастурлар ижроси устидан таъсирчан парламент назоратини кучайтириш ҳамда бу борада ўзаро тажриба алмашиш масалалари муҳокама қилинди.
Якунда томонлар Ўзбекистон ва Словения Парламентлари, шунингдек, Олий аудит органлари ўртасидаги ҳамкорликни янада чуқурлаштириш ва тажриба алмашувини кенгайтириш бўйича ўзаро келишувга эришдилар.



Бошқа янгиликлар
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_a73356185a6883498a6d3868.png)
Ҳисоб палатаси 2025 йил якунлари бўйича ҳисоботини эълон қилди
2228
30.04.2026
Бокуда бўлиб ўтган халқаро форумда Ҳисоб палатаси вакили иштирок этди
838
20.06.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_939e71af7d3d9867f31d3d13.png)
МДҲ Олий аудит органлари давлат аудити сифати масалаларини муҳокама қилди
739
04.06.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_36b54f2b28999610ababf55d.jpg)
Бюджет интизомини таъминлашда давлат молиявий назорати органларининг фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари муҳокама қилинди
2771
20.11.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_492cf581b6fb26cb5f52c63e.jpg)
Тошкент шаҳрини комплекс ривожлантириш бўйича устувор вазифалар белгилаб олинди
4716
15.12.2025