04.06.2026
МДҲ Олий аудит органлари давлат аудити сифати масалаларини муҳокама қилди
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ)га аъзо мамлакатлар Олий аудит органлари вакиллари иштирокида онлайн форматда ишчи учрашув бўлиб ўтди. Унда Россия Федерацияси, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Озарбайжон, Беларус, Арманистон ва Ўзбекистон Ҳисоб палаталари вакиллари иштирок этди.

Мазкур тадбир Ҳамдўстликка аъзо Олий аудит органлари ўртасидаги профессионал ҳамкорликни мустаҳкамлаш, давлат аудити соҳасида илғор тажрибалар алмашиш ҳамда халқаро стандартларни қўллаш бўйича ёндашувларни мувофиқлаштиришга қаратилди.
Учрашув давомида ташқи давлат аудити жараёнларида сўровномалар ўтказиш методологияларини такомиллаштириш, аудит натижаларининг ишончлилиги ва таъсирчанлигини ошириш, шунингдек, аудит фаолиятида сифат назорати механизмларини кучайтириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Хусусан, давлат аудитининг халқаро стандартлари тизимининг муҳим таркибий қисми ҳисобланган “Аудит сифатини бошқариш стандартини” (ISSAI 140) амалиётга жорий этиш бўйича иштирокчи давлатларнинг тажрибаси ва ёндашувлари кўриб чиқилди.
Ушбу стандартнинг самарали қўлланилиши аудит жараёнларининг шаффофлиги, холислиги ва натижадорлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.
Қозоғистон Олий аудит палатаси томонидан давлат аудиторлари мотивациясини оширишга қаратилган ишлар юзасидан ҳисобот берилди.
Россия Федерацияси Ҳисоб палатаси давлат аудити мақсадида сўровнома ўтказиш методолгияси бўйича маълумот берилди.
Қирғизистон Ҳисоб палатаси эса “Аудит сифатини бошқариш стандартини” жорий йилиш амалиёти бўйича тақдимот қилди.
Тадбир иштирокчилари давлат молиявий назорати тизимини такомиллаштириш, аудит фаолиятига замонавий усул ва механизмларни кенг жорий этиш ҳамда Олий аудит органлари ўртасида билим ва тажриба алмашинувини янада фаоллаштириш масалалари юзасидан фикр алмашдилар.
Учрашув якунида давлат аудити соҳасидаги ҳамкорликни изчил давом эттириш, халқаро стандартларни амалиётга татбиқ этиш бўйича тажриба алмашишни кенгайтириш ҳамда МДҲ мамлакатлари Олий аудит органлари ўртасидаги институционал ҳамкорликни янада ривожлантириш муҳимлиги қайд этилди.
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси халқаро ҳамкорлик доирасида давлат аудити тизимини такомиллаштириш, илғор халқаро тажрибаларни ўрганиш ва жорий этиш ҳамда Олий аудит органлари билан ўзаро манфаатли алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган ишларни изчил давом эттирмоқда.



Бошқа янгиликлар
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_b802463fa079e7fe3e4fc61c.jpg)
Туркий давлатлар Олий аудит органлари ташкилоти (TURKSAI) га асос солинди
2092
23.11.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_32a01b161061d387fad96887.jpg)
Ҳисоб палатасининг 2025 йилги фаолият бўйича брифинги
3134
05.02.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_d9909790a1001603533d059d.jpg)
Янги Фармон ОАВ нигоҳида
571
17.07.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_6acbf9509ce9c26955dc0fd6.png)
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан амалга оширилган ишлар тингланди
2185
07.07.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_f9a7b488532e6edb6dfa44f0.jpg)
Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизими янги босқичга олиб чиқилади
1280
12.03.2026