06.07.2025
Спорт вазирлигида бюджет маблағларининг самарали ишлатилиши устидан мониторинг
Ҳисоб палатаси томонидан Спорт вазирлиги тизимида бюджет маблағларининг мақсадли ва самарали ишлатилиши устидан мониторинг ва назорат олиб бориш тизими йўлга қўйилган.

Жорий йилнинг 7 июль куни Ҳисоб палатасида Спорт вазирлиги раҳбарияти билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашув Вазирликда 2025 йилнинг I-ярим йиллигида бюджет ва давлат дастурларининг ижроси ҳамда тизимда назорат ишларини ташкил этилиши масалаларига бағишланди.
Ҳисоб палатаси ташаббуси билан, Вазирликда “Ситуацион марказ” ташкил этилган. Таъкидланганидек, бугунги кунда Вазирлик томонидан 24 та йирик ахборот тизимларини ўз ичига олган “ERP sport” ягона электрон бошқарув тизими ишлаб чиқилиб, тўлиқ жорий этилган.
Шу билан бирга, “Рақамли ҳукумат” тизими идорлараро интеграциялашув платформаси орқали 15 та вазирлик ва идорларнинг ахборот тизимлари интеграция қилинган.
Учрашувда “Ijro.gov.uz” электрон тизимига киритилган топшириқлар ижро ҳолати ҳам муҳокама қилинди. Топшириқлар ижросини мувофиқлаштириш натижасида Вазирлик ички аудит хизмати томонидан ўтказилган аудит тадбирлари якуни бўйича таҳлиллар тақдим қилинди.
Вазирлик масъуллари томонидан, шунингдек, йўлга қўйилган молиявий назорат механизмлари, бюджет маблағларини самарадорлигини таъминлаш ва рақамлаштириш йўналишида амалга оширилиши режалаштирилган ишлар юзасидан маълумот берилди.
Ҳисоб палатаси томонидан Спорт вазирлиги тизимида бюджет маблағларининг мақсадли ва самарали ишлатилиши устидан мониторинг ва назорат олиб бориш бўйича тавсия ва кўрсатмалар берилди.
Бошқа янгиликлар
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_b43949509c1dc7d3a9cb6c70.jpg)
Ижро интизомини самарали ташкил этиш бўйича амалий семинар
2411
20.05.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_f2eefc76b12038aade06647e.jpg)
Ўзбекистон ва Словакия Олий аудит органлари ўзаро ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқмоқда
147
17.09.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_1ae5bb8f23d13809e328ce2d.jpg)
Тежамкорлик ва барқарорликни таъминлашга бағишланган навбатдаги семинар
2231
05.02.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_1606ac7e2abc192c7af47e44.jpg)
Ҳисоб палатасининг 2025 йилдаги фаолияти якунлари кўриб чиқилди
1091
22.04.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_4312aac0e6a46ddef374b390.jpg)
Халқ банкида оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида кредитлар ажратилиши масофавий аудитдан ўтказилди
2157
09.09.2025