18.03.2026
БАЙРАМ ТАБРИГИ
Ҳурматли Юртдошлар! Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси жамоаси номидан Сиз азизларни муқаддас Рамазон ҳайити муносабати билан чин қалбимиздан самимий муборакбод этамиз!

Рамазон ҳайити — меҳр-оқибат, саховат ва бағрикенглик фазилатлари янада юксаладиган, инсон қалби покланиб, эзгу амалларга интилиш кучаядиган улгув айёмдир.
Ушбу муборак кунларда юртдошларимиз орасидаги ўзаро ҳурмат ва меҳр-оқибат янада мустаҳкамланиб, жамиятимизда ҳамжиҳатлик ва тотувлик муҳити янада қарор топмоқда.
Бугунги кунда юртимизда инсон манфаатларини улгулаш, ижтимоий адолатни таъминлаш, аҳолининг фаровонлигини ошириш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ана шундай эзгу қадриятлар билан ҳамоҳангдир.
Ҳисоб палатаси жамоаси ҳам давлат молиявий назоратни самарали ташкил этиш, бюджет маблағларининг оқилона ва мақсадли сарфланишини таъминлаш орқали халқимиз фаровонлигига хизмат қилишни ўзининг муҳим вазифаси деб билди.
Ушбу қутлуғ айём муносабати билан Сизларга мустаҳкам соғлиқ, хонодонларингизга тинчлик-тотувлик, файзу барака, меҳр-оқибат ва бахт-саодат тилаймиз.
Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, қалбларимиз меҳрга тўлсин!
Рамазон ҳайити муборак бўлсин!
Ҳурмат билан,
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси жамоаси

Бошқа янгиликлар
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_78cade577a5ccddd4f46c3e3.jpg)
Сенатда Oзарбайжoн Ҳисoб палатаси раиси билан учрашув бўлиб ўтди
999
09.03.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_ab2441d04b3efc532dcd0366.jpg)
Ташаббусли бюджет лойиҳалари самарадорлиги бўйича ўрганиш натижалари
864
12.07.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_d17f97d1789f381415263b74.jpg)
Ўзбекистон Президенти Япония бизнеси билан амалий ҳамкорликни кенгайтиришга чақирди
1774
20.12.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_d9d2a8f0c6cc6276efcf7f65.jpg)
Етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш аудити
1130
25.03.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_0f843ff89edee2bc1d73beb4.jpg)
Ҳисоб палатаси ташқи меҳнат миграцияси соҳасида аудит ўтказди
1610
01.02.2026