27.08.2026
Фискал шаффофлик бўйича халқаро ҳисоботда Ҳисоб палатаси фаолияти ижобий баҳоланди
2026 йилги АҚШ фискал шаффофлик ҳисоботида Ўзбекистон давлат молиясини бошқариш, бюджет жараёнларининг очиқлиги ва ташқи аудит тизимини такомиллаштириш борасида муҳим ижобий натижаларга эришган бўлсада, лекин фискал шаффофлик бўйича бир қатор амалга ошириладиган вазифалар мавжудлиги қайд этилган.

Ҳисоботда қайд этилишича, мамлакатимизда давлат бюджети лойиҳаси, тасдиқланган бюджет ҳамда йил якунлари бўйича ҳисоботлар белгиланган муддатларда жамоатчилик учун очиқ эълон қилиниб келинмоқда.
Бу эса бюджет жараёнларининг шаффофлиги ва аҳоли ҳамда кенг жамоатчиликнинг давлат молияси тўғрисидаги ахборотдан фойдаланиш имкониятларини янада кенгайтиради.
Ҳисоботда:
-бюджет ҳужжатларида давлат харажатлари ва даромадлари тўғрисида кенг қамровли маълумотлар акс эттирилиши, харажатларнинг вазирликлар ҳамда давлат бошқаруви органлари кесимида очиқ тақдим этилиши;
-давлат бюджетига кирмайдиган муҳим ҳисобварақлар ҳақидаги маълумотларнинг ҳам ошкор этилиши давлат молияси устидан жамоатчилик назоратини мустаҳкамлашга хизмат қилаётгани;
-Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг мустақиллиги халқаро стандартларга мувофиқ эканлиги;
-ушбу Олий аудит органи томонидан ўтказилаётган аудит тадбирлари давлат бюджети ижросини тўлиқ қамраб олиши ҳамда аудит натижаларида берилаётган асосланган хулосалар ва амалий тавсиялар мамлакатда ташқи давлат аудити тизимининг самарадорлигини намоён этаётганлиги;
-ҳарбий ва махсус хизматлар фаолияти учун ажратиладиган бюджет маблағлари устидан парламент ҳамда фуқаролик назоратининг мавжудлиги натижасида давлат бошқарувида ҳисобдорлик тамойилларининг таъминланаётгани;
-мамлакатнинг суверен жамғармаси фаолияти учун мустаҳкам ҳуқуқий асос яратилгани, маблағлар манбалари ҳамда улардан фойдаланишнинг умумий механизмлари очиқ ёритилаётгани;
-табиий ресурслардан фойдаланиш соҳасида ҳам очиқлик ва қонунийликни таъминлаш борасида ижобий амалиёт шакллангани каби масалалар ижобий эътироф этилди.
Лекин, ижобий натижалар билан бирга, ҳисоботда қуйидаги эътибор берилиши керак бўлган масалалар ҳам қайд этилган. Жумладан:
-давлат қарзи мажбуриятлари, жумладан йирик давлат корхоналарининг қарз мажбуриятлари бўйича маълумотларни тўлиқ очиқлаш;
-хорижий қарз олувчиларга берилган суверен кредитларнинг шартлари ва талабларини жамоатчиликка тўлиқ тақдим этишни такомиллаштириш;
-давлат харидлари доирасида тузилган шартномалар ҳақида жамоатчилик учун қулай ва очиқ маълумотлар етарли даражада эълон қилиш.
Ушбу йўналишдаги ахборотларни очиқлаш ва улардан фойдаланиш имкониятларини янада кенгайтириш фискал шаффофликни оширишга хизмат қилади.
Мазкур халқаро баҳолаш натижалари мамлакатимизда давлат молиясини бошқариш, бюджет жараёнларининг шаффофлигини таъминлаш ва ташқи аудит тизимини халқаро стандартлар асосида ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар ўзининг ижобий самарасини бераётганини яна бир бор тасдиқлайди.

Бошқа янгиликлар
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_2a5db6b395ad5612e248a83e.png)
Ўзбекистон ва Австрия Олий аудит органлари аудит соҳасида ҳамкорликни кенгайтирмоқда
123
16.09.2026
Ўзбекистон ва Қозоғистон Олий аудит органлари ўртасида Ҳамкорлик тўғрисида келишув имзоланди
571
30.10.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_7d047d561b6d4c5dfd0bffee.jpg)
Бюджет ва ижро интизомини мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди
2444
22.07.2025
Ҳисоб палатаси ходими “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони билан тақдирланди
789
10.07.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_97a9ba51495e383c6ce55ca3.jpg)
Кимё саноатини ривожлантириш режалари тақдимот қилинди
1695
02.12.2025