26.09.2025
Хитойда ШҲТга аъзо мамлакатлар ёш аудиторлари учун халқаро семинар
Жорий йилнинг 22-26 сентябр кунлари Нанкин ва Шанхай шаҳарларида ШҲТга аъзо мамлакатлар ёш аудиторлари учун Хитой Миллий аудит идораси томонидан халқаро семинар ўтказилди.

Семинарни ўтказишдан кўзланган мақсад – давлат аудити соҳасида амалий билим ва тажриба алмашиш, давлат аудитини ривожлантиришда ёш аудиторларнинг ўрнини ошириш.
Ушбу тадбирда 42 давлатдан 80 га яқин вакиллар иштирок этди. Унга Қозоғизстон, Индонезия ва бошқа Осиё мамлакатлари Олий аудит органлари раҳбарлари ҳам ташриф буюрди.
Семинарда, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг икки аудитори А. Хасанов ва Ш. Умедиллаев ҳам қатнашди.
Тадбирга Хитой Бош аудитори Хоу Каи раислик қилди.Учрашувларда асосий эътибор аудит амалиёти мустақиллигини мустаҳкамлаш, ҳисобот бериш сифатини ошириш, давлат молиявий назорати миллий тизимларини ривожлантиришда ёш мутахассисларнинг ролини кенгайтириш масалаларига қаратилди.
Халқаро аудит ҳамжамият вакиллари Хитой Миллий аудит идорасининг давлат аудити жараёнлари билан танишди.
Дастур доирасида “Касбий маҳоратни ошириш” ва “Технологик инновацияларни жорий этиш” мавзулари бўйича аудиторлик касбини ривожлантиришга қаратилган замонавий ёндашувлар ўрганилди.
Осиё макони (АЗОСАИ) ёш аудиторларининг профессионал кўникмаларини ривожлантириш, рақамли технологияларни жорий этиш ва аудиторларнинг глобал ёшлар ҳамжамиятини шакллантириш ташаббусларини ўз ичига олган халқаро мурожаати тақдим этилди.
Нанкин аудит университети профессор-ўқитувчилари ва талабалари ҳамда Шанхай шаҳар аудит бошқармаси ёш аудиторлари билан учрашувлар ўтказилди. Бу эса профессионал ва маданиятлараро алоқаларни ўрнатиш имконини берди.
Тадбирлар конструктив руҳда бўлиб ўтди. ШҲТ га аъзо мамлакатлар ёш аудиторлари ўзларининг фаолиятлари учун янги мотивация ва йўналишлар олишга мувафақ бўлди.



Бошқа янгиликлар
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_552cbbaafc5ca2676ab46af1.jpg)
Давлат идораларида ижро интизомига бағишланган ўқув семинарлар бошланди
614
13.07.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_31b8131d0f85af086670a56b.jpg)
Венгрия давлати Олий Аудит органи вакили Кристоф Ковач: "Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси — намунавий иш олиб бораётган аудит ташкилоти"
767
24.05.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_febc18d4b6f72531caabf8f9.jpg)
Покистонлик аудиторлар: “Рақамли давлат аудитида халқаро тажриба ва ўзаро фикр алмашиш муҳимдир.”
760
26.05.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_69a1d21cf83fbc2a0677112b.jpg)
БАЙРАМ ТАБРИГИ
895
18.03.2026
Ҳисоб палатасига Словения Республикаси Олий аудит органи делегацияси ташриф буюрди
935
20.04.2026