07.07.2025
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан амалга оширилган ишлар тингланди
Ҳисоб палатасида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги раҳбарияти билан учрашув бўлиб ўтди. Унда Вазирлик томонидан 2025 йилнинг январь-июнь ойларида амалга оширилган назорат ишлар юзасидан ҳисобот берилди.

Таъкидланганидек, Ҳисоб палатасининг ташаббуси билан ва тегишли Қўшма қарор асосида Вазирликда “Ситуацион марказ” ташкил этилган. Унинг маълумотлари Ҳисоб палатасининг “Масофавий аудит” ахборот тизимига интеграция қилинган.
“Ситуацион марказ” орқали Вазирликнинг “Е-ijara”, “Geoaxborot”, “Agrosubsidiya”, “Agroplatforma”, “CropAgro” ва “my.vetgov.uz” АТда таҳлил ишлари йўлга қўйилган.
Вазирликда, шунингдек, коллегиал асосда “Хавфларни бошқариш қўмитаси” ташкил этилди. Унда молиявий фаолиятга боғлиқ хавфлар рўйхати тузилиб, реестр шакллантирилди.
Учрашувда Вазирликда рақамлаштириш соҳасидаги ислоҳотлар бўйича маълумот берилди.
Ҳисоботда Ички аудит хизмати фаолияти сифатини баҳолаш ва ошириш бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида сўз борди.
Ҳисоб палатаси томонидан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимида бюджет маблағларининг мақсадли ва самарали ишлатилиши устидан мониторинг ва назорат олиб бориш бўйича тавсия ва кўрсатмалар берилди.
Бошқа янгиликлар
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_648473e7593f44829e6ee848.png)
Ҳисоб палатаси “Рақамли давлат аудити бўйича энг яхши ташкилот” деб топилди
434
24.09.2026
Халқаро валюта жамғармаси делегацияси Ҳисоб палатасига ташриф буюрди
1322
07.04.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_ac49502bc80d719a22ecdfd2.jpg)
Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли даромадларини ошириш бўйича ишлар янгича ташкил этилади
513
03.09.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_081857bdefd9270f506beed6.jpg)
Ўзбекистон – Венгрия Олий аудит органлари муносабатлари тарихининг янги саҳифаси
2074
26.03.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_7d047d561b6d4c5dfd0bffee.jpg)
Бюджет ва ижро интизомини мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди
2444
22.07.2025