27.02.2026
Ҳисоб палатасида Давлат аудити ва молиявий назорати фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар юзасидан вебинар ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасида давлат аудити ва молиявий назорат тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирлар ижроси юзасидан семинар бўлиб ўтди. Унда Ҳисоб палатаси раисининг ўринбосари Сардор Алишерович Мирзаев маъруза қилди.
Тадбир 2025 йил 18 декабрда қабул қилинган ПФ-252-сон Фармон талабларини амалиётга татбиқ этиш масалаларига бағишланди. Семинарда Ғазначилик хизмати қўмитаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, шунингдек, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда ҳудудий молия ва ғазначилик органлари раҳбарлари иштирок этди.
Фармонга мувофиқ, жорий йил 1 апрелдан бошлаб республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида Ҳисоб палатасининг вакили — бош инспектор фаолияти йўлга қўйилади. Ушбу институт бюджет қонунчилиги бузилишининг олдини олиш, маблағлардан фойдаланишда хавфларни баҳолаш, давлат харидлари жараёнлари қонунийлигини таъминлаш, ташқи қарз ва грант лойиҳаларини назорат қилиш ҳамда коррупциявий хатарларни ўрганиш каби вазифаларни амалга оширади.
Таъкидланганидек, бош инспектор ички аудит вазифаларини такрорламайди ва ички аудит штат бирликларини қисқартириш ҳисобидан ташкил этилмаслиги лозим.
Ҳисоб палатаси фаолиятида рақамли технологиялар ва сунъий интеллект ечимларини жорий этиш ишлари изчил давом эттирилмоқда. Жумладан, “Масофавий аудит” автоматлаштирилган ахборот тизими давлат молиявий назорати инфратузилмасининг муҳим бўғинига айланди.
Мазкур тизим вазирлик, идора ва банкларнинг кўплаб ахборот базалари билан интеграция қилинган бўлиб, аудит тадбирларининг катта қисми масофадан амалга оширилмоқда. Бу эса назорат самарадорлигини ошириш, инсон омилини камайтириш ва таҳлил ишларини чуқурлаштириш имконини бермоқда.
Шунингдек, ҳудудий Иқтисодиёт ва молия бошқармаларида “Ситуацион марказлар” ташкил этиш орқали рискларни барвақт аниқлаш ва профилактик чораларни кучайтириш режалаштирилган.
2024 йил 10 июлдаги ПФ-100-сон Фармонга мувофиқ, маҳаллий бюджетлар ижроси бўйича йиллик ҳисоботларнинг ташқи аудити натижалари ҳамда келгуси йил бюджет лойиҳаларига Ҳисоб палатаси хулосалари халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари сессияларида муҳокама қилинмоқда.
2025 йилда маҳаллий бюджет даромадлари ва харажатлари ижроси, шунингдек, қўшимча даромад манбаларини аниқлаш борасида салмоқли ишлар амалга оширилди. Яширин иқтисодиёт улушини қисқартириш орқали маҳаллий бюджетлар даромад базасини кенгайтириш имкониятлари таҳлил қилиниб, тегишли хулосалар ҳудудий ҳокимликларга тақдим этилди.
Шу билан бирга, ташқи аудит натижалари давлат харидларида қонунчилик талабларига тўлиқ риоя этиш, бюджет параметрларига ўзгартириш киритишда устувор йўналишларни аниқ белгилаш ҳамда кредитор қарздорликларни қисқартириш зарурлигини кўрсатди.
2025 йилда давлат дастурлари доирасида ҳудудларга йўналтирилган маблағлардан самарали фойдаланиш, инфратузилмавий лойиҳаларни белгиланган муддатларда ва сифатли амалга ошириш устувор вазифалардан бири сифатида белгиланди. Маблағларнинг мақсадли сарфланиши ва натижадорлигини таъминлаш бўйича назорат чоралари кучайтирилмоқда.
Маърузада жорий йил коррупцияга қарши курашишда “фавқулодда йил” сифатида эълон қилингани алоҳида таъкидланди. Давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг бюджет маблағларидан фойдаланишдаги шахсий жавобгарлиги кучайтирилмоқда.
Шу муносабат билан, барча идораларда комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат тизимларини мустаҳкамлаш, бюджет маблағларидан самарали ва мақсадли фойдаланиш устидан қатъий назорат ўрнатиш зарурлиги қайд этилди.
Семинар якунида иштирокчиларга қонунбузилишларнинг олдини олиш, бюджет интизомини мустаҳкамлаш ва давлат молиявий назорати самарадорлигини ошириш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди.
Бошқа янгиликлар
Озарбайжон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси Ўзбекистонга ташриф буюрди
267
09.03.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_d97c03bfd72f20e544d74f68.jpg)
Ҳисоб палатасининг фаолияти янги сифат босқичига чиқмоқда
2882
18.12.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_d3f055e2138c042630c9c321.jpg)
Президентга рақамли технологиялар соҳасидаги режалар тақдимот қилинди
1649
30.06.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_d9d2a8f0c6cc6276efcf7f65.jpg)
Етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш аудити
157
25.03.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/508114cc-8816-0920-e9a8-bf1ccde7c6ce.jpg)
Президентга молиявий назорат режалари бўйича ахборот берилди
1025
19.01.2025