11.09.2025
Давлат аудит соҳасида малакали кадрларни тайёрлаш масалалари муҳокама қилинди
Бугунги кундаги давлат молиявий назорати самарадорлигини оширишга қаратилган ислоҳотлар, жумладан давлат ташқи аудити ва ички аудитда халқаро стандартларни жорий қилиш ушбу соҳа бўйича малакали кадрларга бўлган эҳтиёжни янада оширмоқда.
Мазкур масала юзасидан, 12 сентябь куни Ҳисоб палатасида Тошкент давлат иқтисодиёт университети (ТДИУ)да давлат молиявий назорати ва аудити йўналишида малакали кадрларни етиштириш тизимини йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.
Муҳокамада Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари С. Мирзаев ва тегишли тузилмалар раҳбарлари, шунингдек, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, ТДИУ, Аудиторлар палатаси, “Катта тўртлик”ка кирувчи KPMG ва Ernst&Young аудиторлик компаниялари вакиллари иштирок этди.
Учрашув давомида ТДИУда давлат аудити йўналишини ташкил этиш бўйича норматив ҳужжат лойиҳасига мутахассислар томонидан миллий ва халқаро тажрибалардан келиб чиқиб, таклифлар илгари сурилди.
Ушбу тизимнинг асосий мақсади – иқтидорли ёшларни давлат молиявий назорати ва аудити соҳасига мақсадли йўналтириш, таълимни халқаро стандартлар ва таълим дастурлари асосида олиб бориш, мазкур соҳада таълим ва илмий-тадқиқот ишларини сифатли ташкил этишда манфаатдор ташкилотлар (кадрлар буюртмачилари) ҳамкорлигини таъминлаш.
Шу билан бирга, Университетнинг ўқитиш жараёнларини ва моддий техника базасини такомиллаштириш орқали соҳада чуқур назарий билим ҳамда амалий кўникмаларни ўзлаштириш муҳитини яратиш зарурлиги таъкидланди.
Мутахассислар томонидан билдирилган барча таклифлар муҳокама қилинган ҳолда норматив ҳужжат лойиҳасини такомиллаштириш ва уни амалга ошириш чора-тадбирларини биргаликда ишлаб чиқишга келишилди.
Бошқа янгиликлар
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_677681865e7ae457868e1370.jpg)
Ўзбекистон Ҳисоб палатаси аудиторлари Туркиядаги тренингларда иштирок этди
1075
06.09.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_290d60d01c00bee880ecad07.jpg)
Ўзбекистон – Венгрия Олий аудит органлари Ишчи гуруҳининг учрашуви
1428
28.07.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_2f38ab277f24efb38d50aa6b.jpg)
Хитой Халқ Республикаси Бош аудитори Ҳисоб палатасига ташриф буюрди
1348
09.04.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_1ae5bb8f23d13809e328ce2d.jpg)
Тежамкорлик ва барқарорликни таъминлашга бағишланган навбатдаги семинар
1407
05.02.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_d344f2ca89bdb915f4f0e63e.jpg)
Ҳисоб палатаси томонидан халқаро аудиторлик стандартлари асосида илк бор молиявий аудит ўтказилди
1555
01.09.2025