05.02.2026
Ҳисоб палатасининг 2025 йилги фаолият бўйича брифинги
Ҳисоб палатасининг 2025 йил давомида амалга оширилган ишлари юзасидан брифинг бўлиб ўтди. Унда Ҳисоб палатасида амалга оширилган тизимли ишлар ва трансформацион жараёнлар ҳақида маълумот берилди.

Таъкидланганидек, авваламбор, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2025 йилнинг 20 январь кунида берилган бюджет интизомини мустаҳкамлаш, харажатларни оптималлаштириш ва мақсадли йўналтириш ҳамда самарадорликни ошириш бўйича топшириқлар Ҳисоб палатаси фаолиятида янги босқични бошлаб берди.
2025 йилнинг 23 июль куни Давлатимиз Раҳбари Ҳисоб палатасининг фаолияти ҳамда ижро тизимини такомиллаштириш чора-тадбирларига оид тақдимоти билан танишди.
Эндиликда Ҳисоб палатаси фақат назорат қилувчи эмас, балки бюджет интизомига кўмаклашувчи ва хулоса берувчи идорага айлангани айтилди.
Асосий эътибор молиявий интизом бузилишининг олдини олиш, бунинг омилларини таҳлил қилишга қаратилмоқда. Шу боис, Ҳисоб палатаси ходимлари энди текширувчи эмас, балки халқаро мезонлар ва стандартлар асосида мустақил хулоса тақдим эта оладиган аудиторлар сифатида қайта тайёрланмоқда.
Ўтган йилда халқаро тажриба ва илғор амалиётларни ўрганиш кенгайтирилди. Хусусан, Ҳисоб палатаси Хитой Олий аудит идорасининг амалий ёрдами билан Олий аудит органлар халқаро ташкилоти (ИНТОСАИ)нинг “Big Data” Катта Ҳажмли маълумотлар бўйича Ишчи гуруҳининг тўлақонли аъзосига айланди.
Миср Араб Республикасида 195 та давлат иштирокида бўлиб ўтган ИНТОСАИнинг 25-Бутунжаҳон Конгрессида Ўзбекистон Ҳисоб палатаси биринчи марта иштирок этди.
Венгрия, Туркия, Япония, Латвия, Озарбайжон, Германия, Саудия Арабистони, БАА тажрибалари ўрганилди ва амалиётда қўлланиш бошланди.
Аудит тадбирлари ва уларнинг натижалари:
2025 йилда Иш режалар доирасида 93 та аудит тадбирлари, шундан 47 таси (50 фоиздан ортиғи) масофадан ўтказилди.
Ҳар бир аудит якуни бўйича аниқ чора-тадбирлар, муаммолар ечими бўйича аниқ таклифлар ва камчиликларни олдини олиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгариш ва қўшимчалар киритилмоқда ҳамда жойида амалий ёрдамлар кўрсатилди.
Хусусан:
– харажат йўналишида 8,1 трлн сўм маблағлар мақбуллаштирилди;
– халқаро молия институтлари иштирокидаги лойиҳаларда 5,7 трлн сўм маблағларни иқтисод қилиш имкониятлари ҳисоб-китоб қилиниб, 4,1 трлн сўм мақбуллаштирилди ва бошқа соҳаларга йўналтирилди;
– даромад йўналишида 7,6 трлн сўм, шундан қўшимча солиқ 3,5 трлн сўм ва мажбурий тўлов 4,1 трлн сўмлик манбалари аниқланди;
– 25 та норматив ҳужжат лойиҳалари ишлаб чиқилди, шундан 15 таси қабул қилинди.
Шу билан бирга, аудитда аниқланган хато ва камчиликларни бартараф этиш ва келгусида бундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида 20 та ташкилотлар билан тизим фаолиятини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, уларнинг бажарилиши назоратга олинди.
Ахборот технологиялари ва рақамлаштириш:
Ҳисоб палатасининг “Масофавий аудит” ахборот тизими бугунги кунда давлат молиявий назорати тизимининг энг муҳим инфратузилмаларидан бирига айланган.
Тизим 75 та вазирлик, идора ва банкларнинг 259 та маълумотлар базаси билан интеграция қилинган бўлиб, солиқ ва божхона тушумлари, ғазначилик тўловлари ва бошқа муҳим маълумотлардан реал вақт режимида фойдаланган ҳолда комплекс таҳлилларни амалга ошириш имконини яратади.
Ушбу механизмнинг асосий устунлиги — инсон омилини минималлаштирган ҳолда таҳлил тезлигини бир неча баравар ошириши ва рискларни автоматик равишда аниқлаб беришидир.
Тизим маълумотларни тўлиқ, шаффоф ва бирлаштирилган ҳолда аудит жараёнига хизмат қилади ва молиявий камчиликлар ёки шубҳали операциялар автоматик равишда аниқланиб, вазирликларнинг ўзларига тезкор тарзда юборилади.
Ахборот тизимидан вазирлик ва идоралар, давлат улуши
50 фоиздан ортиқ корхоналар ҳамда уларнинг тизимидаги жами 198 та ташкилотнинг 700 нафар масъул ходими фойдаланмоқда.
Вазирликларда бюджет интизомини кучайтириш
2025 йил давомида Президент топшириғига асосан, бюджетдан энг кўп маблағ олувчи 22 та вазирликларда бюджет интизомини кучайтириш, харажатларни самарали ишлатилиши, тизимли муаммоларни аниқлаш ва олдини олиш ишлари олиб борилди.
Вазирликларда “Ситуацион марказлар” ташкил этилди ва рисклардан 11 трлн сўмлик камчиликлар бартараф этилди, 708 млрд сўмлик хатоликларнинг барвақт олди олинди.
Президентнинг Янги Фармони
Унинг асосида 2025 йилнинг 18 декабрида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат аудити ва молиявий назорати фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.
Ушбу Фармон билан Ҳисоб палатасининг фаолиятида янги йўналишлар белгилаб берилди, хусусан:
- халқаро стандартлар асосида миллий давлат аудити асосларини шакллантириш;
- давлат аудитининг халқаро стандартлари ва сифат назоратини тўлиқ жорий қилиш;
- мустақиллиги, шаффофлиги ва самарадорлигини ошириш;
- хорижий давлатлар Олий аудит органлари ёки халқаро аудит ташкилотлар билан параллел ва қўшма аудитлар ўтказиш.
Фармонга кўра, Хитой, Франция, Бразилия, Россия, Польша каби давлатлар тажрибаси асосида бюджетдан йирик маблағ олувчи 23 та вазирликларда ва 14 та маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида Ҳисоб палатасининг вакили – Бош инспектор лавозими 2026 йил 1 апрелдан жорий этилади.
Унинг асосий устувор вазифалари: бюджет қонунчилиги бузилишининг барвақт олдини олиш, мақсадли индикаторлар ижроси бўйича хавфларни баҳолаш, ташқи қарз ҳисобидаги лойиҳалар мониторинги, давлат харидлари қонунчилигига риоя этилиши устидан кузатув ўрнатиш.
Давлат аудити бўйича малакали миллий кадрларни тайёрлаш
2026 йилда Давлат аудити йўналишида малакали миллий кадрларни тайёрлашнинг янги механизми жорий қилинади.
2026/2027 ўқув йилидан бошлаб Тошкент давлат иқтисодиёт университетида давлат аудити бўйича кадрлар тайёрлаш мақсадида Аудит олий мактаби ташкил этилмоқда.
Унда дунёнинг Топ-300 та олий таълим муассасалари тажрибаси ва ACCA халқаро нуфузли сертификацияси асосида ўқув режа ва дастури ишлаб чиқилади.
Хитойнинг Нанкин аудит университети билан қўшма дастур асосида кадрлар ўқитилади. Бу саъй-ҳаракатлар Ўзбекистонда Миллий аудит тизимини яратиш жараёнида кадрлар салоҳиятини ривожлантиришга хизмат қилади.



Бошқа янгиликлар
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_113bceb5093935cc3d2baa77.png)
Узлуксиз электрон хизматларни жорий қилиш бўйича халқаро виртуал семинар
1050
22.09.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_36b54f2b28999610ababf55d.jpg)
Бюджет интизомини таъминлашда давлат молиявий назорати органларининг фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари муҳокама қилинди
1799
20.11.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_b43949509c1dc7d3a9cb6c70.jpg)
Ижро интизомини самарали ташкил этиш бўйича амалий семинар
1680
20.05.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_f9a7b488532e6edb6dfa44f0.jpg)
Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизими янги босқичга олиб чиқилади
213
12.03.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_170e3a8159c26d0bb4e46f28.jpg)
Спорт вазирлигида бюджет маблағларининг самарали ишлатилиши устидан мониторинг
1339
06.07.2025