19.09.2025
Давлат иштирокидаги корхоналарни бошқариш ва ислоҳ қилиш Стратегиясининг ижроси
Ҳукумат қарори билан тасдиқланган 2021 – 2025 йилларда давлат иштирокидаги корхоналарни бошқариш ва ислоҳ қилиш Стратегияси ижроси Ҳисоб палатаси томонидан аудитдан ўтказилди.

Стратегияда устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган корхоналар фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган 160 та топшириқ ва мақсадли кўрсаткичлар белгиланган.
Аудит давомида 124 та (78 %) топшириқ ижроси таъминлангани, 10 таси (6 %) давом этаётгани маълум бўлди.
Стратегияда белгиланган вазифалар ва мақсадли кўрсаткичлар бажарилиши оқибатида қуйидаги ижобий натижаларга эришилган:
– Давлат мулкини бошқариш ва хусусийлаштириш соҳасидаги 40 та қонунчилик ҳужжатлари такомиллаштирилган, 32 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинган;
– фаолият кўрсатмаётган, зарар кўриб ишлаётган ва паст рентабелли 736 та давлат иштирокидаги корхоналар тугатилган;
– Давлат иштирокидаги корхоналар сони 67 фоизга қисқартирилган;
– корхоналар фаолиятининг молиявий кўрсаткичлари яхшиланган;
– фаолият хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда замонавий корпоратив бошқарув тизими элементлари амалиётга татбиқ этилган.
Шунингдек, қонунчилик базаси ва мониторинг тизими мавжуд эмаслиги ҳамда амалий чоралар кўрилмагани сабабли 26 та (16 %) топшириқ ижроси ўз муддатида таъминланмаган.
Ҳисоб палатаси томонидан аудит натижалари бўйича Стратегияда белгиланган мақсадларга эришишни таъминлаш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилиб, Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилди.



Бошқа янгиликлар
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_b2c4f8f1b47d594c5f81beed.jpg)
Йирик корхоналарда хавфларни бошқариш соҳасидаги таҳлилларга бағишланган амалий семинар
3257
13.02.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_7290773e7b0b9b5d9a531420.jpg)
Сиёсий партияларга молиявий ва бошқа маблағларнинг келиб тушиши ҳамда уларнинг харажатларини 2024 йилдаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботи ташқи аудит ва баҳолашдан ўтказилди
1053
14.04.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_83c530bad4a0c0bef56dc1a5.jpg)
Давлат органлари “Ситуацион марказ”ларининг фаолияти ўрганилди
1571
23.02.2026
Давлат аудит соҳасида малакали кадрларни тайёрлаш масалалари муҳокама қилинди
1887
11.09.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_186f354188813d2f30c91e61.jpg)
ХХV ИНКОСАИ кун тартибида сунъий интеллект технологияларини аудитда қўллаш масалалари
1998
30.10.2025