23.05.2026
Халқаро конференция иштирокчилари Олимпия шаҳарчасидаги спорт тадбирларида иштирок этди
Жорий йилнинг 23 май куни халқаро конференция доирасида иштирокчилар учун маданий-маърифий ва спорт тадбирлари ташкил этилди. Тадбир “IT Park”да ўтказилган конференциянинг ёпилиш маросимидан сўнг Ҳисоб палатаси ҳамда Спорт вазирлиги ҳамкорлигида Олимпия шаҳарчасида ташкил қилинди.

Мусобақанинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари Меҳриддин Абдуллаев, Спорт вазири Адкҳам Икрамов иштирок этди.
Тадбир дастуридан миллий таомлар кўргазмаси, спорт чиқишлари ва турли мусобақалар ўрин олди. Иштирокчилар учун ўзбек миллий қадриятлари ва спорт анъаналарини намоён этувчи кўргазмалар ташкил қилиниб, спорт усталари томонидан қизиқарли чиқишлар намойиш этилди.
Шунингдек, конференция иштирокчилари ўртасида “Аудит ва спорт бирлиги” шиори остида “Шахмат”, “Арқон тортиш”, “Армрестлинг”, “Стол тенниси”, “Дартс” спорт турлари бўйича мусобақалари ўтказилди. Мазкур мусобақалар иштирокчиларнинг фаол иштироки, дўстона муҳит ва самимий мулоқот руҳида кечди.
Мусобақаларда пойтахтимизда ўтказилган “Аудит жараёнларини рақамлаштириш ва катта ҳажмли (Big Data) маълумотларни сунъий интеллект орқали таҳлил қилиш” мавзусидаги халқаро конференцияга ташриф буюрган 30 дан ортиқ давлатларнинг аудит ташкилотлари вакиллари иштирок этди.
Тадбирда таъкидланганидек, бугун аудит соҳаси ходимлари нафақат молиявий интизом ва шаффофликни таъминлаш, балки жисмонан фаол, маънан барқарор ва жамоавий ҳамжиҳатликка эга мутахассис сифатида ҳам намоён бўлмоқда.
Тадбир якунида барча иштирокчиларга эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.
Бу каби тадбирлар халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, иштирокчилар ўртасида ўзаро дўстлик ва профессионал алоқаларни ривожлантиришга хизмат қилиши таъкидланди.
Шунингдек, Меҳмонлар Президентимиз ташаббуслари билан барпо этилган замонавий Олимпия шаҳарчасидан ўрин олган замонавий спорт иншоотлари билан ҳам яқиндан танишдилар.


Бошқа янгиликлар
Халқаро конференция иштирокчилари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрдилар
978
24.05.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_d9909790a1001603533d059d.jpg)
Янги Фармон ОАВ нигоҳида
569
17.07.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_33b8ea4c867488cde2ee6cda.jpg)
МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИ МУБОРАК БЎЛСИН!
516
28.08.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_e783e1bc449a85f7e470f997.jpg)
Ҳисоб палатаси вакиллари INTOSAI давлат харидлари аудити бўйича ишчи гуруҳнинг йиғилишида иштирок этди
652
07.07.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_6f6c509bda2bf869253a3d1b.jpg)
Латвия Давлат аудит идораси раҳбари Олий Мажлис палаталарида қабул қилинди
1694
04.12.2025