Сайтнинг эски таҳририга ўтиш

Ўзб

29.03.2026

Хитой Бош аудитори Нанкинда таҳсил олаётган Ҳисоб палатаси ходимлари билан учрашди

Ўзбекистон ва Хитой Олий аудит органлари ўртасидаги кенг форматли муносабатлар изчил ривожланиб бормоқда. 2025 йилда Томонлар ўртасида Ҳамкорлик меморандуми ва Амалий чора-тадбирлар режаси имзоланди.

2025 йилнинг сентябр ойида Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари М. Абдуллаев бошчилигидаги делегация Нанкин Аудит университетида бўлиб, ушбу даргоҳ профессор-ўқитувчилари билан илмий учрашув бўлиб ўтди. 


М. Абдуллаевга аудит ва техника соҳаларида долзарб илмий изланишлар учун Нанкин Аудит университетининг “фахрий профессори” унвони топширилди. 


Қолаверса, тарихда илк бор 2025-2027 ўқув йиллари учун Ўзбекистон Ҳисоб палатасининг 2 нафар масъул ходими – Ф. Машарипов ва Ф. Нажимов Нанкин аудит университетининг Аудит бўйича 2-йиллик магистратура дастури доирасида таҳсил олишни бошлади. 


2026 йилнинг 30 март куни Хитой Халқ Республикаси Миллий аудити идораси Бош аудитори Хоу Каи Нанкин аудит университетида таҳсил олаётган Ф. Машарипов ва Ф. Нажимовлар билан учрашди.  


Учрашувда унивеситетдаги ўқув жараёнлари ўзбекистонлик талабалар нигоҳида, Хитойнинг давлат аудити тажрибасини Ўзбекистонда изчил қўллаш ҳамда икки мамлакат Олий аудит идоралари ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш бўйича фикр алмашилди.


Учрашувда, шунингдек, Хоу Каи Хитой Миллий аудити идораси Ўзбекистон Ҳисоб палатаси билан давлат аудитининг долзарб йўналишларида ҳамда ходимларнинг малакасини ошириш бўйича ҳамкорликни янада кучайтириш тарафдори эканлигини таъкидлади. 


Ўзбекистонлик талабалар ҳам Хитойнинг давлат аудити соҳасидаги ноёб тажрибасини чуқур ўрганиб, уни Ўзбекистон амалиётида қўллаш ва икки идора ўртасидаги муносабатлар ривожига ўз ҳиссасини қўшишга тайёр эканлигини билдирдилар.


img-0
img-1img-2