27.04.2026
Жорий йилнинг 1-чорагида Ҳисоб палатаси томонидан Наманган вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар комплекс баҳолашдан ўтказилди.
Ўрганишлар натижасида, вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш кўрсаткичларида ижобий ўсиш суръатлари қайд этилсада, соҳа ва тармоқлар кесимида айрим кўрсаткичларга эришишда муаммолар ва заҳиралар мавжудлиги маълум бўлди.

2025 йилда ЯҲМ (85,4 трлн сўм) 2024 йилга нисбатан ўсиши 8,2 фоиз бўлиб, 2021 йилга нисбатан 1,3 баробарга ошган. Аҳоли жон бошига 27 млн сўмни ташкил этган ҳолда сўнгги беш йилда (2021 йил 14,5 млн сўм) қарийб 2 баробарга кўпайган.
Саноат маҳсулотлари ҳажми аҳоли жон бошига вилоятда ўртача 12,7 млн сўмни ташкил қилиб, 2021 йилга (5 млн сўм) нисбатан 2,5 баробарга ошган.
Бунда, ушбу кўрсаткич Тўрақўрғон тумани (26,2 млн сўм) ва Наманган шаҳрида (16,6 млн сўм) вилоятда юқори кўрсаткичга эга бўлган бўлса, Янгиқўрғон (2,3 млн сўм), Норин (3,8 млн сўм), Поп (4,1 млн сўм) ҳамда Чортоқ (4,8 млн сўм) туманларида паст бўлган.
Қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш ҳажми Чортоқ (7,3%), Мингбулоқ (7,1%), Поп (6,1%) ва Наманган (5,8%) туманларида вилоят кўрсаткичидан юқори, Косонсой (1,4%) ва Уйчи (2,9%) туманлари вилоятнинг ўртача кўрсаткичидан паст бўлган.
Шунингдек, Наманган шаҳар, Давлатобод ҳамда Поп туманларида ўтган йилларга нисбатан экспорт ҳажми камайган.
2023-2025 йилларда инвестициялар дастури доирасида 3 540 та ҳудудий ҳамда 464 та хорижий инвестиция лойиҳалари амалга оширилган бўлиб, айрим корхоналарни солиқ ҳисоботларида товар (иш, хизмат) ҳажмида ўсиш суръати кузатилмаган.
Таҳлилларда, ижтимоий соҳада вилоятда мактабгача таълим қамровини ошириш ҳамда шарт-шароит яратиш, таъмирталаб тиббиёт муассасаларида қурилиш ва таъмирлаш ишларини олиб бориш масалаларига алохида эътибор қаратилди.
Қўшимча манбалардан 7 та таълим ва тиббиёт муассасалари қурилиш-таъмирлаш ишларига 5,6 млрд сўм ажратилиши белгиланди.
Шунингдек, 2023-2025 йилларда яширин иқтисодиётни қисқариши ҳамда Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлар ваколатлари кенгайиши натижасида бюджет даромадлар ўсиши 1,4 баробарга ошган бўлиб, солиқ тушумлари қамрови таҳлил қилинганда 13 та йўналишда 71,8 млрд сўм қўшимча даромад тушириш имкониятлари кўрсатиб берилди.
Масалан, 109 та юридик шахс ҚҚС тўлови тизимига ўтказилиши ҳисобига 7,3 млрд сўм қўшимча қиймат солиғи ундириш имкониятлари мавжуд.
Бундан ташқари, вилоят ҳудудида 9 та инвестиция блоклари бўйича 123,9 млн тонна углеводород ресурсларини аниқлаш юзасидан геологик ўрганишларга инвесторларни жалб этиш йўналишлари белгиланди.
Ўрганишда кўрсатилган амалий ёрдамлар натижасида 225 та топшириқ ижроси таъминланди.
Комплекс баҳолаш натижалари бўйича Наманган вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожланти-риш бўйича бир қатор амалий таклифлар берилди.
Жумладан:
– вилоят ялпи ҳудудий маҳсулоти, жумладан саноат, қурилиш, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ўсишини таъминлаш, шунингдек аҳоли жон бошига саноат маҳсулотлари ҳажми паст бўлган Янгиқўрғон, Норин, Поп ва Чортоқ туманларида маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш учун лойиҳалар ишлаб чиқиш;
– инвестиция лойиҳаларининг самарадорлигини ошириш бўйича доимий мониторинг тизимини йўлга қўйиш;
– қўшимча даромадлар базасини кенгайтириш ҳамда ҳудудда яширин иқтисодиёт улушини камайтириш бўйича тегишли чораларни кўриш;
–умумий овқатланиш ва савдо корхоналари ҳамда фермер хўжаликлари фаолияти устидан назоратни туман-шаҳар солиқ инспекциясига беришни назарда тутган ҳолда солиқ маъмурчилигини қайта кўриб чиқиш;
– аҳолига сифатли таълим ва тиббий хизмат кўрсатиш мақсадида муассасаларда талаб этиладиган қурилиш-таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини босқичма-босқич амалга ошириш, қўшимча қувватлар яратиш ҳамда малакали кадрлар билан таъминлаш чорасини кўриш;
– стратегик конлар бўйича лойиҳаларни жадаллаштириш, ресурслар аниқланган конлар, норуда фойдали қазилмалар ҳамда углеводород ресурсларни ўзлаштириш бўйича инвесторларни жалб этиш каби таклифлар шулар қаторига киради.
Шунингдек, ўрганиш натижалари вилоят масъуллари билан муҳокама қилинди ва 26 та банддан иборат чора-тадбирлари ишлаб чиқилиб, ижросини таъминлаш бўйича тегишли кўрсатмалар юборилди.

Бошқа янгиликлар
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_d17f97d1789f381415263b74.jpg)
Ўзбекистон Президенти Япония бизнеси билан амалий ҳамкорликни кенгайтиришга чақирди
1107
20.12.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_7290773e7b0b9b5d9a531420.jpg)
Сиёсий партияларга молиявий ва бошқа маблағларнинг келиб тушиши ҳамда уларнинг харажатларини 2024 йилдаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботи ташқи аудит ва баҳолашдан ўтказилди
315
14.04.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_0f843ff89edee2bc1d73beb4.jpg)
Ҳисоб палатаси ташқи меҳнат миграцияси соҳасида аудит ўтказди
672
01.02.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_24c7bc6272f538286fe1870d.jpg)
Давлат молиявий назорат органлари ва ички аудит хизматлари самарадорлигини ошириш бўйича семинар
2735
11.08.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_dd022c70a6bc8065769722fa.jpg)
Ўзбекистон – Хитой Олий аудит органлари Ишчи гуруҳининг учрашуви
1145
29.07.2025