26.05.2026
Бангладеш Халқ Республикаси делегацияси: - “Биз Бангладеш ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорлик муносабатлари янада мустаҳкамланишига ишонамиз”
Ўзбекистонда “Аудит жараёнларини рақамлаштириш ва катта ҳажмли маълумотларни сунъий интеллект орқали таҳлил қилиш” мавзусида ўтказилган халқаро конференция доирасида иштирок этган Бангладеш Халқ Республикаси делегацияси вакиллари — Тахмина Актер ҳамда Банасри Басу — юртимизда давлат аудитини янги босқичга олиб чиқиш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳамда халқаро ҳамкорликнинг юқори даражада эканлигини алоҳида эътироф этди.

Делегация вакиллари Ўзбекистонга биринчи бор ташриф буюрганликларини таъкидлаб, ушбу мамлакат уларни ўзининг бой тарихи, самимий меҳмондўстлиги ва жадал ривожланаётган иқтисодиёти билан ҳайратга солганини айтиб ўтди. Пойтахт Тошкент шаҳрини эса замонавийлик ва анъанавийликнинг уйғун қўшилмаси сифатида кўз олдига келтиришини таъкидлади.
Ўзбекистоннинг сўнгги йилларда амалга оширган ислоҳотлари, айниқса рақамли трансформация соҳасидаги ютуқлари делегация аъзоларида чуқур таассурот қолдирганини қайд этиб, давлат бошқарувида шаффофликни таъминлаш ва электрон ҳукуматни ривожлантириш борасидаги изчил саъй-ҳаракатларни юқори баҳолади.
Шунингдек, конференция давомида Ҳисоб палатасининг Масофавий аудит маркази иш фаолияти билан яқиндан танишиш имконияти бўлганлигига тўхталиб, марказда реал вақт режимида масофавий аудит ўтказиш имконияти яратилганлигини ва маълумотлар хавфсизлигини таъминловчи илғор технологиялардан самарали фойдаланилаётганлигини алоҳида қайд этди.
Бундан ташқари, марказ дастурларида сунъий интеллект асосида автоматик таҳлил модуллари яратилаётганлиги Бангладеш учун ҳам ибратли намуна эканлиги таъкидлади.
Ҳамкорлик масалаларига тўхталиб, делегация Бангладеш Бош аудит идораси (Comptroller and Auditor General of Bangladesh) ва Ўзбекистон Ҳисоб палатаси ўртасидаги ҳамкорликни INTOSAI ва ASOSAI доирасида янада чуқурлаштириш зарурлигини алоҳида таъкидлади.
Шу мақсадда қуйидаги амалий таклифлар илгари сурилди:
-икки мамлакат аудиторлари учун биргаликда онлайн тренинг платформасини яратиш;
-IT аудит бўйича ягона методологик қўлланма ишлаб чиқиш;
-кибер хавфсизлик аудити соҳасида тизимли тажриба алмашиш.
Делегация аъзолари конференцияни юқори савияда ташкил этгани учун Ўзбекистон Ҳисоб палатаси раҳбарияти ва барча ходимларига чуқур миннатдорчилик билдирди ҳамда икки давлат ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорлик муносабатлари янада мустаҳкамланишига ишонч билдирди.

Бошқа янгиликлар
Давлат қарзи ҳисобидан амалга ошириладиган лойиҳалар ва инвестициялар бўйича амалий семинар
2765
16.09.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_8f8a74f019d782ef745139b4.jpg)
Маҳаллий бюджетларда қўшимча манбалар шаклланиши ва улардан фойдаланилиши таҳлили
262
20.04.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_e69671e1443f6ba46bb3b59c.jpg)
Президент томонидан Ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча имкониятлар белгиланди
1119
23.02.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_c188320c718b4587d59369bd.jpg)
Йирик корхоналарда хавфларни бошқариш соҳасидаги таҳлилларга бағишланган амалий семинар
1129
13.02.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_df8006112d60c77029080cdc.jpg)
ХХV ИНКОСАИ доирасида МДҲ йиғилиши бўлиб ўтди
1202
29.10.2025