30.07.2025
Рақамли технологиялар вазирлигида бюджет маблағларининг самарали ишлатилиши бўйича йиғилиш
Ҳисоб палатаси Рақамли технологиялар вазирлиги билан ҳамкорликда бюджет маблағларининг мақсадли ва самарали ишлатилиши устидан ички назоратни кучайтириш, бюджет интизомини мустаҳкамлаш масалалари, Вазирлик ва идораларда ички назорат тузилмаларини ташкил этиш, уларнинг мустақиллиги ва самарадорлигини ошириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

Йиғилишда Ҳисоб палатаси Давлат молиявий назорати органлари ва ички аудит хизматларининг идоралараро масофавий назорат маркази жамоаси, Рақамли технологиялар вазирлиги тегишли бўлинмалари раҳбарлари, Вазирлик ҳузуридаги агентлик, инспекция, муассасалар раҳбарлари, уларнинг молия масалалари бўйича ўринбосарлари, ички аудит, коррупцияга қарши комплаенс-назорати ва бошқа масъул ходимлари иштирок этишди.
Йиғилишда аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва уларни олдини олиш юзасидан чора-тадбир белгилаб олинди.
Хусусан, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва унинг тармоқ департаментлари билан биргаликда қатор йўналишларда бюджет қонунчилигини бузилишини профилактикасига алоҳида эътибор қаратиш таъкидланди. Хусусан, бюджет ташкилотларининг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни тўғри ҳисобланиши, ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритилган обектларда амалга оширилган қурилиш ишларини мониторинг қилиш масалалари шулар жумласидан.
Шунингдек, бюджет тизими бюджетлардан тўланадиган субсидияларни манзиллилиги ва самарадорлигини баҳолаш, давлат харидлари қонунчиликка риоя этилишини назорат қилиш, давлат қарзи ва грантлар ҳисобига амалга оширилаётган лойиҳалар натижадорлигини ўрганиш, бюджет жараёнлари барча босқичларида мақсадли ва самарали фойдаланиши юзасидан назоратни амалга ошириш лозимлигига алоҳида урғу берилди.



Бошқа янгиликлар
Ҳисоб палатасида Бош инспекторлар учун ўқув-семинарлар ташкил этилди
522
03.04.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_6fce33862eb98f56d2363cab.jpg)
Ҳисоб палатаси ШҲТга аъзо мамлакатлар Олий аудит органлари раҳбарларининг учрашувида иштирок этди
1150
14.04.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_677681865e7ae457868e1370.jpg)
Ўзбекистон Ҳисоб палатаси жамоаси Туркиядаги тренингларда иштирок этди
1687
06.09.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_e69671e1443f6ba46bb3b59c.jpg)
Президент томонидан Ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча имкониятлар белгиланди
1119
23.02.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_19ef958e33e7204b96fe2908.jpg)
Ҳисоб палатасининг 2024 йилги фаолияти бўйича ҳисоботи
2399
29.09.2025