26.06.2026
Ҳисоб палатаси INTOSAIнинг Давлат қарзи бўйича ишчи гуруҳига аъзо бўлди
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси INTOSAIнинг Давлат қарзи бўйича ишчи гуруҳига (Working Group on Public Debt – WGPD) расман қабул қилинди.

Бу ҳақда Филиппин Республикаси Аудит комиссияси раиси ҳамда INTOSAI Давлат қарзи бўйича ишчи гуруҳи (WGPD) раиси Гамалиэл Кордоба томонидан юборилган расмий мактубда маълум қилинди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг INTOSAI Давлат қарзи бўйича ишчи гуруҳи фаолиятида иштирок этиш истаги юксак баҳолангани ҳамда Ишчи гуруҳ Низоми талабларига мувофиқ, шунингдек, WGPD раиси ўринбосари – Аргентина Олий аудит ташкилоти билан ўтказилган маслаҳатлашувлар натижасида Ҳисоб палатаси мазкур ишчи гуруҳнинг янги аъзоси сифатида қабул қилингани қайд этилган.
Маълумот учун: INTOSAIнинг Давлат қарзи бўйича ишчи гуруҳи давлат қарзини аудит қилиш соҳасида энг юқори халқаро стандартларни илгари суриш, давлат қарзини самарали бошқаришга оид илғор амалиётларни ривожлантириш, олий аудит органлари ўртасида билим ва тажриба алмашиш, услубий қўлланмалар ишлаб чиқиш ҳамда мазкур йўналишдаги халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган нуфузли эксперт платформаси ҳисобланади.
Мактубда Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг ишчи гуруҳдаги иштироки нафақат миллий аудит тизимини янада такомиллаштиришга, балки INTOSAI доирасида давлат қарзи аудитини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган умумий саъй-ҳаракатларни янада кучайтиришга хизмат қилишига ишонч билдирилган.
INTOSAIнинг Давлат қарзи бўйича ишчи гуруҳига аъзо бўлиш Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси учун давлат қарзини аудит қилиш соҳасида илғор халқаро тажрибаларни ўрганиш, замонавий ёндашув ва методологияларни миллий амалиётга жорий этиш, шунингдек, мазкур йўналишда халқаро экспертлар билан самарали ҳамкорликни янада кенгайтиришда муҳим аҳамият касб этади
Бошқа янгиликлар
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_b2f49ad92869913625dde407.jpg)
Халқаро конференция иштирокчилари Олимпия шаҳарчасидаги спорт тадбирларида иштирок этди
846
23.05.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_4a97b8c7aa2570bf83ff5c4a.jpg)
Шавкат Мирзиёев: Ёшларимизнинг ҳар бир муваффақияти биз учун куч-қудрат
3591
29.06.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_504e59099f384d4f7c98bdcc.jpg)
Словенияда Вишеград гуруҳининг учрашуви бўлиб ўтди
142
16.09.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_2059077d15b24b38dc671af0.jpg)
Аҳоли бандлиги ва даромадини ошириш бўйича ишлар танқидий таҳлил қилинди
302
10.09.2026
Ҳисоб палатасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Мурожаатномасини ўрганишга бағишланган иқтисодий ўқиш ўтказилди
1880
04.01.2026