25.06.2026
ТДИУда Ҳисоб палатаси фаолиятига бағишланган семинар ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси томонидан олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ҳамда юридик хизмат кўрсатувчи ташкилотлар вакиллари иштирокида ушбу идоранинг фаолияти, давлат аудити тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва рақамли трансформация жараёнларига бағишланган семинар ташкил этилди.
Тадбирда Ҳисоб палатаси раиси ўринбосарлари А. Аллаберганов ва С. Мирзаев иштирокчиларга сўнгги йилларда мамлакатимизда давлат ташқи аудити ва молиявий назорати тизимини модернизация қилиш, миллий аудит тизимини халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш ҳамда Ҳисоб палатасининг институционал ривожланиши борасида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот бердилар.
Таъкидланганидек, Ҳисоб палатаси дастлаб молиявий назоратнинг анъанавий тафтиш шаклларини амалга оширган. 2017 йилдан бошлаб эса давлат ташқи аудити ва молиявий назоратининг олий органи сифатида фаолият юритиб келмоқда.
2019 йилда “Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси тўғрисида”ги Қонун қабул қилиниши орқали унинг мақоми, мустақиллиги, вазифалари ва ваколатлари ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамланди. Кейинги босқичда давлат молиявий назорати тизимини замонавий аудит механизмлари асосида ташкил этиш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди.
Хусусан, 2022 йилдан бошлаб давлат молиявий назоратининг тафтиш ва текшириш шакллари билан бир қаторда халқаро стандартларга мувофиқ риск таҳлилларига асосланган молиявий, мувофиқлик ва самарадорлик аудитлари жорий этилди.
Семинар иштирокчиларига давлат молиявий назорати соҳасида рақамли технологияларни жорий этиш бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида ҳам маълумот берилди. Жумладан, “Давлат аудити” дастурий комплекси ва “Масофавий аудит” ахборот тизими ишга туширилган бўлиб, бугунги кунда мазкур тизим 89 та вазирлик, идора ва банкларнинг 259 та ахборот базаси билан интеграция қилинган.
Шунингдек, 2025 йилдан бошлаб давлат харидлари соҳасида сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиш йўлга қўйилгани, мазкур йўналишда автоматлаштирилган таҳлил модуллари жорий этилгани қайд этилди.
Тадбир давомида Ҳисоб палатасининг халқаро ҳамкорлик фаолиятига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди. Бугунги кунда Ҳисоб палатаси Олий аудит органларининг халқаро ташкилоти (INTOSAI), Осиё олий аудит органлари ташкилоти (ASOSAI), Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар олий аудит органлари ташкилоти (ECOSAI) каби нуфузли халқаро тузилмалар аъзоси ҳисобланади.
Шу билан бирга, кадрлар салоҳиятини ошириш, халқаро аудит стандартлари ва илғор методологияларни жорий этиш, соҳага иқтидорли ёшларни жалб қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди. Хусусан, 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб Тошкент давлат иқтисодиёт университети таркибида Давлат аудити олий мактаби фаолияти йўлга қўйилгани таъкидланди.
Учрашув доирасида Ҳисоб палатаси мутахассислари томонидан Ҳисоб палатасининг вазифалари ва фаолият принциплари, кўрсатмалар ижроси мониторинги, рақамли трансформация жараёнлари, масофавий назорат тизими ҳамда ISSAI халқаро аудит стандартларини жорий этиш масалалари бўйича батафсил тақдимотлар ўтказилди.
Интерактив форматда ўтказилган тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар ҳамда давлат аудити соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар юзасидан фикр алмашдилар.
Бошқа янгиликлар
Ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурлари бўйича семинар
2153
07.09.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_c52fe8855eb5ba4fbc371cf8.jpg)
Кимё саноатини жадал ривожлантириш вазифалари белгиланди
924
02.06.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/458ab4db-04c2-a944-9997-44e758329b59.jpg)
Фарғона вилоят ҳокимлигида Президент топшириқлари ижросига доир семинар
2097
26.01.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_78cade577a5ccddd4f46c3e3.jpg)
Сенатда Oзарбайжoн Ҳисoб палатаси раиси билан учрашув бўлиб ўтди
999
09.03.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_888ce8dd6c160e3d70f7bde0.jpg)
Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга оид белгиланган вазифалар ижроси ҳамда самарадорлиги таҳлили
1269
01.06.2026