15.12.2025
Сунъий интеллект технологияларига бағишланган ўқув-амалий семинар
Жорий йилнинг 16 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ташаббуси билан Тошкент давлат иқтисодиёт университетида “Сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиш” мавзусида ўқув-амалий семинар ташкил этилди.
Мазкур тадбирда 20 дан ортиқ стратегик аҳамиятга эга йирик давлат корхоналарининг масъул вакиллари, университетнинг профессор-ўқитувчилари ва тадқиқотчилари иштирок этди.
Семинар аввалида Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари С. Мирзаев сунъий интеллект технологияларининг давлат аудити тизимидаги ўрни, мавжуд имкониятлари, кутилaётган натижалар ҳамда уларни амалиётга жорий этишда учраётган долзарб масалаларга урғу берди.
Тадбирда Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори Т.Тешабаев, Ҳисоб палатаси масъул ходимлари А.Солиев, Ш.Файзиев, А.Атоев ва Х.Джамаловлар томонидан аудит жараёнларида сунъий интеллект технологияларини қўллаш, Ҳисоб палатасида амалга оширилаётган рақамли трансформация жараёнлари ҳамда мазкур соҳадаги долзарб йўналишлар бўйича маърузалар тақдим этилди.
Шунингдек, Рақамли технологиялар вазирлиги Сунъий интеллект технологияларини ривожлантириш департаменти бошлиғи С.Садуллаев Ўзбекистонда сунъий интеллект технологияларини ривожлантириш доирасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот берди.
Маърузаларда молиявий назорат тизимларида сунъий интеллект технологияларини кенг жорий этиш самарадорликни ошириш билан бирга жамоатчилик ишончини мустаҳкамлашнинг муҳим омили экани, шунингдек, замонавий АКТдан фойдаланиш аудит фаолиятида тезкорлик ва аниқликни таъминлаши, давлат бошқарувини янада шаффофлаштириши таъкидланди.
Ўқув-амалий семинар якунида иштирокчиларни қизиқтирган саволлар муҳокама қилиниб, уларга мутахассислар томонидан батафсил жавоблар берилди.
Бошқа янгиликлар
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_7d12a018c2bffe7ffdf7d9cc.jpg)
Рақамли пулларни ривожлантиришнинг иқтисодий имкониятларига бағишланган вебинар
1003
04.02.2026
Ҳисоб палатасида Бош инспекторлар учун ўқув-семинарлар ташкил этилди
1225
03.04.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_ee962a7c2d66d5f7c92315c1.png)
Ҳисоб палатаси ва ACCA ўртасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди
2321
14.10.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_0a4cb1ce52541ec4e5c44be7.jpg)
Ўзбекистон Президенти янги форматдаги минтақавий ҳамкорликнинг устувор йўналишларини кўрсатиб ўтди
2050
15.11.2025
Хавфларни бошқариш тизимини самарали йўлга қўйиш бўйича семинар бўлиб ўтди
2140
20.06.2025