25.05.2026
Қозоғистонлик эксперт: “Рақамли аудит ва Big Data давлат молиявий назоратининг келажагини белгилайди”
Тошкент шаҳрида “Аудит жараёнларини рақамлаштириш ва катта ҳажмли (Big Data) маълумотларни сунъий интеллект орқали таҳлил қилиш” мавзусида ўтказилаётган халқаро конференцияда иштирок этган Қозоғистон Республикаси Олий аудит палатаси вакили, Рақамлаштириш департаменти бош консультанти Женисов Турар Бауыржан ўғли тадбирнинг аҳамияти ва давлат аудитини рақамли трансформация қилиш соҳасидаги халқаро ҳамкорлик хусусида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Унинг таъкидлашича, бугунги кунда давлат молиявий назорати тизимида рақамли технологиялар, Big Data ва сунъий интеллект воситаларини жорий этиш олий аудит органлари фаолиятининг энг устувор йўналишларидан бирига айланмоқда.
Жумладан:
Ҳозирги даврда давлат бошқаруви тизимида маълумотлар ҳажми кескин ошиб бормоқда. Бу эса аудит жараёнларида анъанавий ёндашувлар билан бир қаторда интеллектуал таҳлил ва рақамли мониторинг механизмларини кенг қўллашни талаб этади.
Тошкент шаҳрида ташкил этилган мазкур халқаро конференция айнан шу жиҳатдан жуда муҳим амалий платформа бўлиб хизмат қилади.
Ўзбекистонда давлат аудитини рақамлаштириш, давлат бошқарувида шаффофликни кучайтириш ҳамда электрон назорат механизмларини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар юқори баҳога лойиқ.
Биз Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг Масофавий аудит маркази фаолияти билан яқиндан танишдик. Ушбу тизими орқали хатарларни эрта аниқлаш, таҳлилларни автоматлаштириш ва текширувларни мақсадли ташкил қилиш имкониятлари жуда катта қизиқиш уйғотди.
Бу тажриба нафақат минтақа давлатлари, балки барча олий аудит органлари учун муҳим намуна бўла олади.
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги стратегик шериклик муносабатлари олий аудит органлари ўртасидаги ҳамкорлик учун ҳам мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилмоқда.
Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстона муносабатлар барча соҳалар қатори аудит ва рақамли трансформация йўналишида ҳам изчил ривожланмоқда.
Биз тажриба алмашиш, IT-аудит, маълумотлар таҳлили ва сунъий интеллект технологияларини давлат аудитига жорий қилиш бўйича ҳамкорликни янада кенгайтиришдан манфаатдормиз, — каби фикрлар билдирилди.
Таъкидлаш жоизки, мазкур халқаро конференция Осиё Олий аудит органлари халқаро ташкилоти — ASOSAI платформасида ташкил этилган бўлиб, унда дунёнинг қатор давлатларидан келган экспертлар иштирокида давлат аудитининг рақамли келажаги, IT-аудит, Big Data таҳлили ва сунъий интеллект имкониятлари муҳокама қилинди.
Қозоғистонлик эксперт – «Бундай халқаро мулоқот платформалари келгусида ҳам давлат аудити самарадорлигини ошириш, замонавий технологияларни жорий этиш ва профессионал ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади».

Бошқа янгиликлар
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_d2a2673bdef33bed336fd3a2.jpeg)
Ҳисоб палатаси делегацияси ХХV ИНКОСАИда иштирок этди
1811
28.10.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_1b49450df6e1a5c0310cc667.jpg)
Жорий йилнинг 1-чорагида Ҳисоб палатаси томонидан Наманган вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар комплекс баҳолашдан ўтказилди.
1019
27.04.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_5968d0bda533283d4c577372.jpg)
Президент Шавкат Мирзиёев: “2026 йил барча соҳаларни ривожлантиришда туб бурилиш йили бўлади”
11757
25.12.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_917e73b3b80a3f68bc1183f9.jpg)
Ҳисоб палатаси ИНТОСАИ Тараққиёт ташаббуси билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
2487
28.09.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_9623634b7a56bd040278a664.jpg)
Давлат харидларида манфаатлар тўқнашувини олдини олишга бағишланган йиғилиш
2608
21.08.2025