29.01.2026
Йирик давлат корхоналарини рақамлаштириш юзасидан вебинар
Ўзбекистонда йирик давлат корхоналарини рақамлаштириш, харажатларни камайтириш ва самарадорликни ошириш борасидаги ишлар изчил давом этмоқда.

Ҳисоб палатасида жорий йилнинг 29 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 ноябрдаги Ф-59-сонли фармойишда белгиланган топшириқлар ижроси доирасида стратегик йирик давлат корхоналарида “бизнес-режа” ва таннархни пасайтиришни мониторинг қилиш юзасидан ўқув-амалий вебинар ташкил этилди.
Вебинарда 20 та стратегик йирик давлат корхоналарнинг 100 нафар ички аудит, молия-иқтисод, бухгалтерия тузилмалари раҳбар ва ходимлари иштирок этди.
Иштирокчиларга Ҳисоб палатасида янги жорий этилган “FINCONTROL” электрон ахборот тизимидан фойдаланиш, шунингдек мониторинг жадвалларини тўлдириш тартиби бўйича батафсил тушунтиришлар берилди.
Тадбир интерактив форматда ўтиб, асосий эътибор рақамлаштириш жараёнида юзага келаётган техник ва ташкилий масалаларга қаратилди.
Ҳисоб палатаси томонидан билдирилган фикр-мулоҳазалар инобатга олиниб, корхоналарга аниқ амалий тавсия ва йўл-йўриқлар берилди.
Бошқа янгиликлар
Ҳисоб палатаси ходимлари ва Давлат аудити олий мактаби талабаларининг илк учрашуви бўлиб ўтди
380
21.09.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/d69747ba-19a9-3e41-3bf0-7e36f941a99a.jpg)
Халқаро аудит стандартлари асосида аудитни ташкил этиш мавзусида амалий семинар
2116
29.01.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_dae02bdf9af049ba9d4d653e.jpg)
Ўзбекистон Ҳисоб палатаси вакиллари Минск шаҳридаги халқаро семинарда иштирок этди
602
01.06.2026
Рақамли трансформация даврида ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасидаги замонавий таҳдидлар
3649
19.06.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_d9d2a8f0c6cc6276efcf7f65.jpg)
Етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш аудити
1129
25.03.2026