24.07.2025
Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан амалга оширилган ишлар тингланди
Ҳисоб палатасида Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбарияти билан учрашув бўлиб ўтди. Унда Вазирлик томонидан 2025 йил I-ярим йиллик натижалари ва II-ярим йилликда кўзланган мақсадлар юзасидан ҳисобот берилди.

Тақдимотда Вазирлик харажатлари, ривожлантириш дастурлари, инвестиция лойиҳалари муҳокама қилинди. Молиявий хато ва камчиликлар, ноқонуний харажатларни олдини олиш ва бартараф этиш бўйича қилинган ишлар тингланди.
Маълум қилинишича, Вазирликда 33 та штат бирлигидан иборат Ички аудит департаменти ташкил қилинди. Шунингдек, Вазирликда коллегиал асосда Хавфларни бошқариш қўмитаси ташкил қилиниб, қўмита таркиби ва Низоми тасдиқланди ҳамда иш фаолияти йўлга қўйилди.
Молиявий рискларни таҳлил қилиш имконини берувчи “Ситуацион марказ” ҳам ташкил этилди. Унинг маълумотлари Ҳисоб палатасининг “Масофавий аудит” ахборот тизимига интеграция қилинган.
Ҳисоботда 2-ярим йиллик учун белгиланган вазифалар баён қилинди. Жумладан, тиббиёт тизимидаги муассасаларда дори воситалари ва эҳтиёжларни аниқлаш бўйича ягона электрон базасини яратиш, дори воситалари ва тиббий буюмларни тўғридан-тўғри ишлаб чиқарувчилар билан шартномалар тузиш, бюрократик тўсиқларни камайтириш юзасидан чора тадбирлар қабул қилиш режалаштирилган.
Ҳисоб палатаси томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида бюджет маблағларининг мақсадли ва самарали ишлатилиши устидан мониторинг ва назорат олиб бориш бўйича тавсия ва кўрсатмалар берилди.
Бошқа янгиликлар
Давлат аудит соҳасида малакали кадрларни тайёрлаш масалалари муҳокама қилинди
1218
11.09.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_4e5e94d31f5bcec320360868.jpg)
Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан табрик
2529
29.09.2025
Стратегик давлат корхоналари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича йиғилиш ўтказилди
554
12.03.2026
Халқаро конференция иштирокчилари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрдилар
204
24.05.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_39a1844657af2767e3a71468.jpg)
Аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш аудити
232
17.03.2026