23.05.2026
Халқаро конференциянинг иккинчи куни “IT Park”да давом этди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат аудити ва молиявий назорат тизимини такомиллаштиришга қаратилган ПФ–252-сонли Фармони ҳамда Президент Администрацияси топшириқлари асосида 2026 йил 22–23 май кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтаётган “Аудит жараёнларини рақамлаштириш ва катта ҳажмли (Big Data) маълумотларни сунъий интеллект орқали таҳлил қилиш” мавзусидаги халқаро конференциянинг иккинчи куни ўз ишини “IT Park”да давом эттирди.
Конференциянинг мазкур босқичи давлат аудитида рақамли технологиялар, сунъий интеллект ва инновацион ечимларни амалиётга жорий этиш масалаларига бағишланди.
Иккинчи кун доирасида АЗОСАИ ва ИНТОСАИга аъзо давлатлар олий аудит органлари вакиллари, халқаро экспертлар ҳамда Тошкентда фаолият юритаётган IT компаниялар мутахассислари иштирокида тажриба алмашинуви ва амалий муҳокамалар ташкил этилди.
Муҳокамаларда қуйидаги йўналишлар алоҳида эътибор марказида бўлди:
- давлат аудитида сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиш;
- катта ҳажмли маълумотлар (Big Data) асосида таҳлилий ёндашувлар;
- масофавий аудит ва автоматлаштирилган назорат тизимлари;
- киберхавфсизлик ва маълумотларни ҳимоя қилиш;
- рискка асосланган аудит методологияларини жорий этиш.
Шу билан бирга, Хитой миллий аудит идораси вакили томонидан Хитой Миллий аудит идорасининг давлат аудитида катта ҳажмли маълумотлар (Big Data)ни интеллектуал таҳлил қилиш соҳасидаги муаммолар ва инновацион ечимлар бўйича илғор тажрибаси мавзусида тақдимот намойиш этилди.
Ундан ташқари, Арманистон, Венгрия, Чехия ва Озарбайжон Республикалари Олий аудит органи вакиллари томонидан қуйидаги мавзулар ёритилди:
Кейинги авлод Олий аудит органи: Рақамли трансформациянинг кун тартиби;
Бир кечада 3 495 та сканерланган ҳужжатни (164 672 саҳифа) қайта ишлаш;
Хизматлар каталоги рақамли етуклик кўзгуси сифатида: давлат бошқарувини рақамлаштиришни баҳолаш бўйича Чехия тажрибаси;
Катта ҳажмли маълумотлар асосида давлат аудити таҳлили.
Шунингдек, иштирокчиларга рақамли аудит соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, жумладан автоматлаштирилган мониторинг тизимлари ва сунъий интеллектга асосланган таҳлил платформалари намойиш этилди.
Халқаро делегация вакиллари “IT Park”да ташкил этилган муҳитни юқори баҳолаб, Ўзбекистонда рақамли иқтисодиёт ва инновацион технологиялар соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар халқаро стандартларга мос эканини алоҳида таъкидладилар.
Конференция иштирокчилари ушбу ташриф давлат аудити соҳасида замонавий рақамли ечимларни кенг жорий этиш, халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва тажриба алмашинувини янада ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этишини қайд этдилар.


Бошқа янгиликлар
Халқаро конференция иштирокчилари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрдилар
156
24.05.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_0093c92d36d935a326089843.jpg)
Йирик давлат корхоналарини рақамлаштириш юзасидан вебинар
585
29.01.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_1f567452fe47c7f8ae39d0fd.jpg)
Японияда қурилиш ишларининг давлат аудитига оид тренинглар бўлиб ўтди
1371
06.07.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_665fabc75a11582d44cd77e7.jpg)
Ҳисоб палатаси ИНТОСАИнинг Қазиб олувчи саноат тармоқлари аудити бўйича ишчи гуруҳига аъзо бўлди
169
15.05.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_dae02bdf9af049ba9d4d653e.jpg)
Ўзбекистон Ҳисоб палатаси вакиллари Минск шаҳридаги халқаро семинарда иштирок этди
45
02.06.2026