29.07.2025
Ўзбекистон – Хитой Олий аудит органлари Ишчи гуруҳининг учрашуви
Жорий йилнинг 9-13 апрель кунлари Хитой Халқ Республикаси Миллий аудит идорасининг Бош аудитори Хоу Каи бошчилигидаги Ўзбекистонда ташриф билан бўлган.

Бу Хитой Бош аудиторининг мамлакатимизга илк ташрифи эди. Ташриф доирасида Ўзбекистон – Хитой Олий аудит органлари ўртасида Ҳамкорлик Меморандуми имзоланган.
Икки идора ўртасида ўзаро тажриба алмашинувларини йўлга қўйиш, аудит жараёнларини рақамлаштириш, сунъий интелект ва бошқа кўплаб муҳим бўлган йўналишларда ҳамкорлик қилишга келишилган.
Ушбу келишувларга мувофиқ 30 июль куни Ўзбекистон – Хитой Олий аудит органлари Ишчи гуруҳининг учрашуви бўлиб ўтди.
Унда икки томонлама муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
Аудит методологияларини ишлаб чиқиш бўйича стандартлар ва қўлланмаларнинг ўзаро алмашинуви, ходимларни малакасини ошириш, ташқи қарз аудити йўналишларида тажриба алмашишга тўхталди.
Ўзбекистон Ҳисоб палатаси делегациясининг Хитойга бўлажак амалий ташрифига тайёргарлик кўриш масалаларига урғу берилди.
Томонлар эришилган келишувларга мувофиқ ўзаро маслаҳатлашувларини давом эттирадилар.
Бошқа янгиликлар
Давлат бюджети маблағларининг самарали сарфланиши устидан назорат ўрнатишга оид семинар
178
23.02.2026
Стратегик давлат корхоналари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича йиғилиш ўтказилди
318
12.03.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_0fa685a4e647ef387514293b.png)
Сув хўжалиги вазирлигида “Ситуацион марказ” ишга туширилди
1278
15.10.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_21b102bf268798ed41c5cdfb.jpg)
Президентнинг Ўзбекистон халқига Рамазон табриги
355
17.02.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_69a1d21cf83fbc2a0677112b.jpg)
БАЙРАМ ТАБРИГИ
144
18.03.2026