15.02.2026
Марказий банкда киберхавфсизлик муаммолари бўйича семинар бўлиб ўтди
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида Ҳисоб палатаси ташаббуси билан “Ахборот тизимларини жорий этиш ва киберхавфсизликни таъминлашда мавжуд муаммоларни таҳлил қилиш, бартараф этиш ва уларни олдини олиш” мавзусида амалий семинар ташкил этилди.

Мазкур тадбир Ҳисоб палатаси раҳбарияти ташаббуси билан ахборот технологиялари жадал ривожланаётган ва рақамли трансформация жараёнлари чуқурлашиб бораётган шароитда банк тизимида ахборот хавфсизлигини таъминлаш, мавжуд кибертаҳдидларни аниқлаш ҳамда уларга қарши самарали чора-тадбирларни ишлаб чиқиш мақсадида ўтказилди.
Семинарда Марказий банкнинг биринчи ўринбосари, соҳавий йўналишларга масъул ходимлар, шунингдек, давлат улуши мавжуд тижорат банкларининг раҳбар ўринбосарлари ҳамда ахборот технологиялари ва ахборот хавфсизлиги учун масъул мутахассислар иштирок этди.
Тадбир давомида Ҳисоб палатаси, Марказий банк ҳамда “Киберхавфсизлик маркази” ДУКнинг масъул ходимлари томонидан маърузалар тақдим этилди.
Маърузаларда давлат банкларида ахборот тизимларини жорий этиш жараёнида учраётган тизимли муаммолар, ахборот хавфсизлигини таъминлашдаги мавжуд камчиликлар, шунингдек, ушбу соҳада аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари ва уларнинг келиб чиқиш сабаблари атрофлича таҳлил қилинди.
Шунингдек, киберхавфсизликни таъминлаш бўйича миллий қонунчиликда ҳамда халқаро нормаларда белгиланган талаблар, жумладан, муҳим инфратузилма субъектларида киберхавфсизликни таъминлаш, халқаро стандартлар асосида хавфларни бошқариш, ахборот тизимларида ҳимоя чораларини кучайтириш, рақамли трансформация шароитида ахборот хавфсизлигининг устувор йўналишлари юзасидан амалий тавсиялар берилди.
Семинарда банк тизимига хос бўлган APT (Advanced Persistent Threat) туридаги мураккаб ва узоқ муддатли киберҳужумлар, уларнинг белгилари, аниқлаш усуллари ҳамда бундай таҳдидларга қарши комплекс ҳимоя стратегияларига алоҳида эътибор қаратилди.
Тадбир интерактив форматда ўтказилиб, иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволлар бўйича мутахассислардан батафсил жавоблар олдилар. Муҳокамалар давомида амалий тажрибалар алмашилди, банк тизимида ахборот хавфсизлигини таъминлашда ўзаро ҳамкорликни янада кучайтириш зарурлиги таъкидланди.
Мазкур амалий семинар давлат банклари ва тижорат банкларида ахборот тизимларини хавфсиз жорий этиш, киберхавфсизликни таъминлаш ҳамда соҳадаги хавф-хатарларни барвақт аниқлаш ва олдини олиш механизмларини такомиллаштиришга хизмат қилиши қайд этилди.


Бошқа янгиликлар
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_b802463fa079e7fe3e4fc61c.jpg)
Туркий давлатлар Олий аудит органлари ташкилоти (TURKSAI) га асос солинди
1385
23.11.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_6f6c509bda2bf869253a3d1b.jpg)
Латвия Давлат аудит идораси раҳбари Олий Мажлис палаталарида қабул қилинди
1032
04.12.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_b802463fa079e7fe3e4fc61c.jpg)
Туркий давлатлар Олий аудит органлари ташкилоти (TURKSAI)га асос солинди
996
23.11.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_7c2ad960197aca90a6300cc2.jpg)
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг бюджет ижроси бўйича тақдимоти тингланди
1180
08.07.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_499014276c65f9cfe1d766cb.jpg)
Давлат бюджетининг 2024 йилдаги ижроси тўғрисидаги ҳисобот ташқи аудитдан ўтказилди
2046
25.05.2025