Тежамкорлик ва барқарорликни таъминлашга бағишланган семинар

Унинг ижроси доирасида Ҳисоб палатасида бюджетдан иш ҳақига, қурилишга, харидларга ва бошқа мақсадларга йўналтириладиган маблағлардан самарали ва мақсадли фойдаланишни кучайтириш юзасидан ҳудудий Иқтисодиёт ва молия, Ғазначилик ва Пенсия бўлимлари учун ўқув-амалий семинар ташкил қилинди.
Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари М. Абдуллаев сўнгги пайтда ушбу идора ўз фаолиятида “хато ва камчиликларни аниқлаш” эмас, балки асосий йўналиш сифатида бюджет маблағларининг самарадорлигини ошириш, назорат объекти фаолияти бўйича тизимли муаммоларни аниқлаш ва уларнинг ечимини топиш каби таҳлилларга эътибор қаратаётганини айтиб ўтди.
Тадбир иштирокчилари бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш ва мақсадсиз харажатларга йўл қўймаслик, бюджет интизомига амал қилиш ва қонунбузилиш ҳолатларини олдини олиш бўйича барча зарур чора-тадбирларни кўришга чақирилди.
Йиғилиш иштирокчилари томонидан давлат дастурларида белгиланган тадбирларни ўз муддатида молиялаштириш, бюджет интизомига риоя этилишини таъминлаш ҳамда харажатларни мақбуллаштириш бўйича мулоҳаза ва таклифлар билдирилди.
Жалб қилинган идоралар томонидан бюджет маблағларидан самарали ва мақсадли фойдаланишни кучайтириш борасида ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.
Бошқа янгиликлар
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_36b54f2b28999610ababf55d.jpg)
Бюджет интизомини таъминлашда давлат молиявий назорати органларининг фаолиятини мувофиқлаштириш масалаларининг муҳокамаси
20.11.2025
Алоқабанкда “Ёшлар бизнеси” дастури доирасида ёшларнинг фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишларнинг самарадорлик аудити
05.04.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_3b32a000cc64b771c8aababd.jpeg)
БАЙРАМ ТАБРИГИ
19.03.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/508114cc-8816-0920-e9a8-bf1ccde7c6ce.jpg)
Президентга молиявий назорат режалари бўйича ахборот берилди
19.01.2025
Автотранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш ва қайта жиҳозлаш бўйича аудит ўтказилди
08.04.2026