Сайтнинг эски таҳририга ўтиш

Ўзб

10.04.2026

Фанлар академияси ўтказилган самарадорлик аудити натижалари

Ҳисоб палатаси томонидан 2023-2025 йилларда Фанлар академияси ҳамда унинг ҳузуридаги илмий институтлар фаолияти самарадорлик аудитидан ўтказилди.

Академия фан, техника, маданият ва маърифат соҳаларида фундаментал, амалий ҳамда инновацион илмий изланишларни амалга оширувчи етакчи давлат илмий муассасаси ҳисобланади.


Академия ва тизим ташкилотлари томонидан физика-математика ва техника, кимё-биология ҳамда ижтимоий-гуманитар фанлар йўналишида муайян ишлар амалга оширилиб, бир қатор ижобий натижалар қайд этилган.


Академия ҳузуридаги 43 та илмий ташкилотда 1 506 нафар илмий ходим (392 нафар DSc ва 630 нафар PhD) фаолият юритади. Уларнинг 32 нафари академик, 206 нафари профессор ва 536 нафари катта илмий ходим унвонига эга ходимлар ҳиссасига тўғри келади.


Академия илмий институтларини 1 015 нафар докторант битирган бўлиб, улар томонидан фундаментал ва амалий фанлар, инновацион технологиялар, янги материаллар, экологик барқарорлик ҳамда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш каби муҳим мавзуларда илмий-тадқиқотлар олиб борилган.


Шундан, битирувчиларнинг 45 фоизи кимё-биология ва тиббиёт, 29 фоизи физика-математика ва техника ҳамда 26 фоизи ижтимоий-гуманитар йўналишидаги тадқиқотларни ташкил этган.


Аудит натижасида бир қатор тизимли муаммолар қайд этилди.


Хусусан:


1. Соҳадаги ваколатли давлат органи билан ҳамкорликда илмий фаолиятни мувофиқлаштириш ва стратегик ривожлантириш ҳамда реал сектор учун долзарб йўналишларда тадқиқот мавзуларини белгилаб бориш йўлга қўйилмаган.


2. Ўсимликлар фундаментал сирларини очиш учун кучли восита ҳисобланган Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти ғўза, ғалла, дуккакли, мойли ва майда донли экинлар тўғрисидаги илмий ишлар билан чекланган.


3. Академия илмий институтларини битирган жами докторантлардан 510 нафари (50%) илмий ишини ҳимоя қилмай самарасиз якунлаган.


Шундан, ҳимоя қилмаслик бўйича энг юқори кўрсаткичлар Ўсимлик моддалари кимёси институтида 38 нафар (79%), Физика-техника институтида 29 нафар (81%) ва Шарқшунослик институтида 21 нафар докторант (100%)ларни ташкил этган.


4. Илмий институтлар биритувчилари томонидан нефть ва газ конлари геологияси, рақамли ва сунъий интеллект технологиялари, робототехника, автомобилсозлик, электротехника ва маиший техника ишлаб чиқариш каби долзарб йўналишларда илмий тадқиқотлар олиб борилмаган. Ёки бир хил йўналишдаги лойиҳалар такрор-такрор ташаббус қилинмоқда.


5. Академияда ёш олимларнинг халқаро ва илмий фаолиятини (нашр, патентлаш) қўллаб-қувватлаш даражаси етарли ташкил қилинмаган.


6. Белгиланган тартибга кўра, институт раҳбарлари 5 йил муддатга тайинланиши қайд этилган бўлиб, уларнинг ушбу даврдаги фаолиятини баҳолаш ва лавозимга лойиқлигини кўриб чиқиш тизими йўлга қўйилмаган.


25 та илмий институтларнинг (58%) раҳбарлари 5 йилдан ортиқ муддатда фаолият юритмоқда.


Ўз навбатида, аудит жараёнида илмий тадқиқот мавзуларини танлаш ва натижаларини мониторинг қилиб бориш, тижоратлаштириш ҳамда реал сектор учун долзарб йўналишлардан келиб чиқиб стратегик тадқиқотлар олиб боришни йўлга қўйиш билан боғлиқ айрим ечим талаб этаётган масалалар белгилаб ўтилди.


Академияда “фан – ишлаб чиқариш – бозор” занжири бўйича олиб борилаётган ишлар таҳлил қилиниб, иш жараёнидаги айрим хато ва камчиликлар кўрсатиб ўтилди.

Жумладан:


- саноат экологияси, атроф-муҳит, тўқимачилик саноати каби долзарб йўналишларда тадқиқот ва изланишлар салмоғи паст даражада;


- Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан илмий-амалий ҳамкорлик самарали йўлга қўйилмагани сабабли, Иммунология ва инсон геномикаси институти томонидан 2021-2025 йилларда 26 та мавзу бўйича олиб борилган амалий илмий-тадқиқотлар натижалари клиник протоколлар ва стандартларга жорий этилмаган;


- илмий институтлар битирувчилари томонидан нефть ва газ конлари геологияси, рақамли ва сунъий интеллект технологиялари, робототехника каби долзарб йўналишларда илмий тадқиқотлар олиб борилмаган.


Шунингдек, хорижий тажриба асосида бошқарув тизими, илмий тадқиқотлар ва ишланмалар натижадорлиги, рақамлаштириш каби тизимли муаммоларни ечими ва фаолият самарадорлигини янада ошириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.


Аудит натижаларига кўра илмий фаолият самарадорлигини ҳамда илмий тадқиқотлар ва ишланмалар натижадорлиги янада ошириш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.


Аудит натижалари Ҳисоб палатаси масъуллари билан муҳокама қилиниб, тизимли муаммоларни ва хато, камчиликларни бартараф этиш ва келгусида йўл қўйилишини олдини олиш, шунингдек илмий фаолият самарадорлигини янада ошириш бўйича чора тадбирлар белгилаб олинди.

 

 

img