07.04.2026
Халқаро валюта жамғармаси делегацияси Ҳисоб палатасига ташриф буюрди
2026 йил 7 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасида Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди. Унда Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари М. Абдуллаев бошчилигидаги мутасаддилар ҳамда Халқаро валюта жамғармаси вакили Алехандро Симон бошчилигидаги делегация иштирок этди.
М. Абдуллаев сўнгги 2 йил мобайнида Ҳисоб палатасида амалга оширлаётган тизимли трансформациялар ҳақида маълумот берди. Давлатимиз Раҳбарининг тегишли Фармонлари билан қисқа вақт ичида Ҳисоб палатаси профессионал давлат аудиторлик органига айланиб, аввалги молиявий текширувлардан халқаро стандартлар асосида аудит ўтказиш тизимига ўтгани таъкидланди.
Халқаро молиявий институтлар (Халқаро валюта жамғармаси, Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки) билан ҳамкорлик изчил ривожланиб бораётганини айтилди.
Хусусан, бугунги кунда илғор хорижий тажриба асосида молиявий, самарадорлик ва мувофиқлик аудити, стратегик аудит ва IT-стандартлар тамойиллари ишлаб чиқилиб, уларнинг методологияси шакллантирилди.
Давлат секторида халқаро стандартлар (IPSAS) ва аудитнинг халқаро стандартлари (ISA) асосида йирик халқаро молия институтлари лойиҳаларини аудитдан ўтказиш амалиёти жорий этилди.
Учрашувда, шунингдек, рақамлаштириш жараёнларига алоҳида эътибор қаратилди. Ҳисоб палатаси ҳузурида ташкил этилган Масофавий назорат маркази ҳамда “Масофавий аудит” ахборот тизими орқали риск-таҳлиллар асосида назоратни амалга ошириш, сунъий интеллект технологияларини жорий этиш борасидаги ишлар тақдим этилди.
Шу билан бирга, Ҳисоб палатасининг халқаро ҳамкорлик алоқалари кенгайиб бораётгани, жумладан, етакчи халқаро ташкилотлар ва хорижий олий аудит органлари билан тажриба алмашиш, қўшма тадбирлар ва ўқув дастурлари йўлга қўйилгани таъкидланди.
Мулоқот давомида ХВЖ делегацияси томонидан Ҳисоб палатаси фаолиятидаги ислоҳотлар, замонавий аудит механизмлари ҳамда рақамлаштириш йўналишидаги ишлар юқори баҳоланди.
Айниқса, Ҳисоб палатаси томонидан амалга оширлаётган устав капиталида давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган давлат корхоналари ва давлат-хусусий шериклик лойиҳалари аудити ХВЖ делегациясида катта қизиқиш уйғотди.
Учрашув якунида давлат молиявий назоратини такомиллаштириш, халқаро стандартларни жорий этиш ва институционал салоҳиятни ошириш йўналишларида ҳамкорликни изчил давом эттириш келишиб олинди.
Бошқа янгиликлар
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_b802463fa079e7fe3e4fc61c.jpg)
Туркий давлатлар Олий аудит органлари ташкилоти (TURKSAI) га асос солинди
2091
23.11.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_550c54469e351ab22bfbb2c9.jpg)
Авиация бозорида устун мавқега эга бўлган авиакомпаниялар фаолияти аудити
1358
06.04.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_49549c9e767b1f7690e8f710.png)
Инновация соҳаси ҳамда Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси фаолияти самарадорлик аудити.
1056
12.04.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_42dcbb49f67ce45f1f045b00.png)
Ўзбекистон ва Озарбайжон етакчилари Олий давлатлараро кенгашнинг иккинчи йиғилишини ўтказдилар
1870
03.07.2025
“Агропарранда кластери” лойиҳасини молиялаштириш ва “Паррандасаноат” уюшмасини сақлаш учун ажратилган маблағларнинг мақсадли ишлатилиши ўрганилди
415
26.08.2026