05.05.2026
Иқтисодиёт ва молия вазирлигида давлат молиявий назоратини кучайтириш масалалари муҳокама қилинди
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигида давлат аудити ва молиявий назорат тизимини янада такомиллаштиришга бағишланган ўқув-семинар бўлиб ўтди.
Мазкур тадбир ПФ-252-сон Фармон ижросини таъминлаш, шунингдек давлат молиявий назоратини тизимли равишда кучайтиришга қаратилди.
Тадбирда вазирликнинг раҳбар ходимлари, шунингдек вазирлик тизимига кирувчи 14 та ташкилотдан 87 нафардан ортиқ масъул раҳбарлар, бош ҳисобчилар, ички аудит ва комплаенс хизматлари вакиллари иштирок этди.
Тадбир давомида Ҳисоб палатасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлигидаги вакили этиб тайинланган — бош инспектор Э. Сапаров томонидан кун тартибидаги масалалар, хусусан, Президент фармонининг мазмун-моҳияти, соҳада жорий этилаётган янги механизмлар ҳамда давлат аудити тизимидаги устувор йўналишлар юзасидан батафсил маълумотлар берилди.
Қайд этилганидек, 2026 йил 1 апрелдан бошлаб давлат органларида Ҳисоб палатаси вакили — бош инспектор институти жорий этилган бўлиб, бу молиявий назоратни янада кучайтириш ва унинг самарадорлигини оширишга хизмат қилмоқда.
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикасининг «2026 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ажратиладиган бюджет маблағлари жами 105,07 трлн сўмни ташкил этиб, шундан 46,5 трлн сўми (44,3 фоиз) Давлат мақсадли жамғармалари ва маҳаллий бюджетларга трансфетларга, 31 трлн сўми (29,5 фоиз) аҳолини уй-жой билан таъминлаш, давлат қарзи ҳисобига амалга оширилган лойиҳалар ва республика бюджетидан амалга ошириладиган жорий харажатларга, 11,5 трлн сўми (10,9 фоиз) инвестиция дастурларига ва 16,1 трлн сўми (15,3 фоиз) бошқа харажатларга йўналтирилиши режалаштирилган.
Шунингдек, замонавий рақамли технологиялар ва доимий мониторинг тизимлари орқали ҳар бир бюджет маблағи устидан кучайтирилган назорат ўрнатилаётгани таъкидланди. Бу эса давлат маблағларининг манзилли ва самарали сарфланишини таъминлаш ҳамда шаффофликни янада оширишга хизмат қилади.адбир якунида иштирокчиларга молиявий интизомни кучайтириш, қонунбузилишларнинг олдини олиш ҳамда назорат самарадорлигини ошириш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди.
Бошқа янгиликлар
Латвиялик аудиторлар томонидан Ҳисоб палатасида тренинглар ўтказилди
1453
27.05.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_803e686b67c15fd40f124d27.jpg)
Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси фаолияти аудити якунлари
362
25.03.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_259f06fec5b8135f8e7ce06b.png)
Ўзбекистон ва Тожикистон Ҳисоб палаталари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик изчил ривожланмоқда
256
26.03.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_3f46fcfe37f656201ef62b96.jpg)
Мустақиллик байрами муносабати билан турли соҳалар вакилларига олий мукофотлар топширилди
1255
26.08.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_cb19b7d3952b5d0865a552eb.jpg)
Давлатимиз раҳбари Миллий китобхонлик ҳаракатига старт берди
126
23.05.2026