27.11.2025
Президент: “Ҳар бир қарор, ҳар бир хизмат, ҳар бир жараён фақат инсон манфаатига хизмат қилиши зарур”
Президент Шавкат Мирзиёев 28 ноябрь куни пойтахтимиздаги Халқаро конгресс марказида бюрократияни бартараф этиш масалаларига бағишланган халқаро форумнинг тантанали очилиш маросимида иштирок этди.

Форумда Ўзбекистон Республикаси ва Бирлашган Араб Амирликлари ҳукуматлари, хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотларнинг юқори мартабали вакиллари, давлат хизмати соҳасидаги етакчи экспертлар ва жамоатчилик фаоллари қатнашмоқда.
Сўнгги йилларда республикамизда бюрократияни қисқартиришга қаратилган 9 та фармон ва қарор қабул қилинди. Давлат хизматлари марказлари, Ягона портал платформаси, “Рақамли ҳукумат” каби тизимларнинг ташкил этилиши натижасида давлат хизматлари халқимиз учун янада қулай, тезкор ва шаффоф бўлмоқда.
Рақамлаштириш натижасида 30 турдаги хизматларни реал вақт режимида олиш имконияти яратилди. Жорий йилнинг ўзида 8 миллионга яқин хизматлар автоматик равишда кўрсатилди. Ҳужжат алмашинувининг электрон шаклга ўтказилиши аҳолининг йилига 23 миллиард сўм маблағлари тежалишига имкон бермоқда.
Таъкидланганидек, Янги Ўзбекистонда “Қоғозсиз ҳукумат” тизимига тўлиқ ўтилиб, қоғоз айланмасидан бутунлай воз кечилади. Мавжуд 40 миллион ҳужжатлардан 25 миллиони, шундан кейинги йилнинг ўзида 5 миллиони рақамлаштирилади.
Ҳар йили вазирлик ва идоралар фаолияти махсус рақамли платформа орқали баҳоланади. Энг яхши натижага эришган идоралар ва ходимларни рағбатлантириш тартиби жорий этилади.
Очилиш маросимидан сўнг Президентимиз форум мавзуси, илгари сурилган ташаббусларнинг аҳамияти ҳақида жамоатчилик вакиллари билан суҳбатлашди.
Юртимизда “Инсон қадри учун” ғояси барча ислоҳотларнинг асосини ташкил этаётгани, бюрократияни бартараф этиш замирида ҳар бир қарор, ҳар бир хизмат, ҳар бир жараён фақат инсон манфаатига хизмат қилиши зарурлиги таъкидланди.



Бошқа янгиликлар
Хоразм вилоятига Ҳисоб палатаси вакили — Бош инспектор тайинланди
202
28.04.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_176288dd274399c845598a28.jpg)
Ҳисоб палатаси аудити натижалари муҳокама қилинди: камчиликларни бартараф этиш ва тизимни такомиллаштириш бўйича аниқ вазифалар белгиланди
231
26.04.2026
2025 йилги Осиё баҳолаш ҳафталиги бўлиб ўтди
1097
04.09.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/508114cc-8816-0920-e9a8-bf1ccde7c6ce.jpg)
Президентга молиявий назорат режалари бўйича ахборот берилди
1147
19.01.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_4312aac0e6a46ddef374b390.jpg)
Халқ банкида оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида кредитлар ажратилиши масофавий аудитдан ўтказилди
1351
09.09.2025