23.02.2026
Давлат органлари “Ситуацион марказ”ларининг фаолияти ўрганилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 декабрдаги “Давлат аудити ва молиявий назорати фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-252-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида, Ҳисоб палатаси томонидан 23 нафар давлат органлари Ситуацион марказларининг фаолияти ўрганилди.

Ҳисоб палатаси томонидан Ситуацион марказларда амалга оширилаётган ишлар юзасидан тақдимотлар билан танишилиб, эришилган натижалар ҳамда келгусида режалаштирилган вазифалар муҳокама қилинди.
Шу билан бирга, масофавий назорат тизими самарадорлигини ошириш ва жараёнларни рақамлаштиришга қаратилган режалар юзасидан фикр алмашилди.
Ундан ташқари, келгусида тизимда бюджет маблағларини мақсадли ва самарали ишлатилиши устидан мониторинг ва назорат тизимини ўрнатиш ҳамда замонавий назорат механизмларини жорий этиш юзасидан Вазирлик ва идоралар раҳбарияти ва масъул ходимларига Ҳисоб палатаси томонидан тавсиялари билдирилди.
Идоралардаги ўрганишлар натижалари юзасидан амалий хулосалар баён қилиниб, қуйидаги асосий йўналишларга урғу берган ҳолда ишларни ташкиллаштириш мақсадга мувофиқлиги маълум қилинди:
- назорат муҳитининг яҳлит ва барқарор тизимини шакллантириш;
- хавфларни бошқаришнинг самарали механизмларини жорий этиш;
- назорат жараёнлари натижадорлигини ошириш;
- ахборот-коммуникация тизимларини такомиллаштириш ва рақамли ечимларни кенг жорий этиш.
Рақамли майдонда хавфларни камайтириш, маълумотлар хавфсизлиги ва конфиденциалликни таъминлаш, замонавий ахборот технологиялари орқали шаффофликини кучайтириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Қайд этиш жоизки, ушбу чора-тадбирлар давлат органларида назорат муҳитини мустаҳкамлаш, хавфларни барвақт аниқлаш ва бартараф этиш, бюджет маблағларидан оқилона ҳамда самарали фойдаланишни таъминлашга хизмат қилади.



Бошқа янгиликлар
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_d2bf14db6596240994e735b0.jpg)
Фанлар академияси ўтказилган самарадорлик аудити натижалари
270
10.04.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_6fce33862eb98f56d2363cab.jpg)
Ҳисоб палатаси ШҲТга аъзо мамлакатлар Олий аудит органлари раҳбарларининг учрашувида иштирок этди
1150
14.04.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_081857bdefd9270f506beed6.jpg)
Ўзбекистон – Венгрия Олий аудит органлари муносабатлари тарихининг янги саҳифаси
1426
26.03.2025
Соғлиқни сақлаш соҳасида халқаро лойиҳалар самарадорлиги муаммолари
245
04.05.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_0f843ff89edee2bc1d73beb4.jpg)
Ҳисоб палатаси ташқи меҳнат миграцияси соҳасида аудит ўтказди
672
01.02.2026