19.06.2025
Президент Қашқадарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари бўйича йиғилиш ўтказди
Президент Шавкат Мирзиёев 19-20 июнь кунлари Қашқадарё вилоятида бўлди. Ташриф аввалида Давлатимиз раҳбари Қарши шаҳридаги “Alp texno servis” экспортчи корхона фаолияти билан танишди.

Президент Қарши шаҳридан Шаҳрисабзга поездда борди. У ерда кўп тармоқли кардиология маркази фаолияти билан танишилди. Шаҳрисабз тумани Ҳисор тоғи ён бағридаги сайёҳлик салоҳияти ҳам тақдим этилди.
Давлатимиз раҳбари Шаҳрисабз туманидаги “Ҳисорак” сув омбори яқинида барпо этилган Ҳисорак кичик гидро электр станциясини ҳам кўздан кечирди.
Шу билан бирга, Президент Яккабоғ туманида барпо этилган “Янги Ўзбекистон” массивини бориб кўрди.
Сўнг Президент Шавкат Мирзиёев Кўкдала туманида 20 июнь куни Қашқадарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари бўйича йиғилиш ўтказди. Президентимиз вилоятда улкан ўзгаришлар бўлаётгани, ислоҳотлар одамлар ҳаётига кириб бораётганини қайд этди.
Давлатимиз раҳбари вилоятни ҳар томонлама ривожлантириш бўйича қўшимча имкониятларни кўрсатиб ўтди.



Бошқа янгиликлар
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_48566d33c405db9a740c1a5d.jpg)
БАЙРАМ ТАБРИГИ
2816
04.12.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_3406ac2ed61ac5f940eacfb5.jpg)
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигида бюджет маблағларининг самарали ишлатилиши устидан мониторинг
2492
04.07.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_2dd778565deb24d22e26ab2c.jpg)
Сув хўжалиги вазирлигида ижро интизомига бағишланган семинар
3250
07.02.2025
Хитой Халқ Республикаси Миллий аудит идорасига илк ташриф
2846
12.09.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_7f4f3b1571a3018a40ef3acd.jpg)
“Сунъий интеллект технологиялари давлат аудити соҳаси интеллектуал ривожланишнинг янги босқичига олиб чиқади”
1643
26.05.2026