Сайтнинг эски таҳририга ўтиш

Ўзб

26.05.2026

Покистонлик аудиторлар: “Рақамли давлат аудитида халқаро тажриба ва ўзаро фикр алмашиш муҳимдир.”

Тошкент шаҳрида “Аудит жараёнларини рақамлаштириш ва катта ҳажмли (Big Data) маълумотларни сунъий интеллект орқали таҳлил қилиш” мавзусида ўтказилаётган халқаро конференция доирасида иштирок этган Покистон Олий аудит органи вакиллари жаноб Аттик Ур-Рахман ва Мизна Насир хоним ўз мамлакатида аудит соҳасига рақамли технологияларни жорий этиш амалиёти ҳамда мазкур анжуманнинг соҳа ривожидаги ўрни хусусида фикр билдирди.

Вакилларнинг таъкидлашича, давлат бошқаруви тизими шиддат билан рақамлашаётган бугунги даврда анъанавий назорат усуллари ўз долзарблигини йўқотмоқда.


Инновацион таҳлил механизмлари ва сунъий интеллект алгоритмларига ўтиш эса аудит сифати ҳамда шаффофлигини янги босқичга олиб чиқувчи ягона тўғри йўлдир.


Конференцияда Покистон Олий аудит органи вакиллари ўзларининг муваффақиятли тажрибалари билан ўртоқлашдилар.


Покистонлик мутахассислар давлат секторида сунъий интелектдан ҳукумат қарорларини қабул қабул қилишни тезлаштириш ҳамда ундан масъулият билан фойдаланиш зарурлигини таъкидладилар.


Мазкур халқаро анжуман Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан давлат молиявий назорати тизимини модернизация қилиш бўйича белгилаб берилган стратегик вазифаларнинг амалий ижроси ҳисобланади.


Хорижлик ҳамкасблар тақдимотда тадбирнинг асосий миссиясига тўхталиб, у фақатгина глобал тажриба алмашиш майдони эмас, балки қуйидаги мақсадларга хизмат қилувчи муҳим платформа эканини қайд этдилар:


-давлат аудитида Big Data ва СИ имкониятларидан максимал фойдаланишни таъминлайди;


-ёш аудиторларнинг рақамли таҳлил ва замонавий ИТ-кўникмаларини шакллантиради;


-АСОСАИ доирасида аъзо давлатларнинг ўзаро интеграциясини ва ягона назорат стандартларини янада мустаҳкамлайди.


Шунингдек мутахассислар Ахборот технологиялари аудитида сунъий интеллект ва Биг дата технологияларидан фойдаланишда мазкур халқаро конференция Олий аудит органлари дуч келаётган муаммоларни ҳал қилишда муҳим майдон эканлигини ҳамда уни доимий ўтказиб туриш зарурлигини билдиришди.


Покистонлик мутахассислар тадбир ташкилотчиларга чуқур миннатдорлик изҳор этган ҳолда барча Олий аудит органлари мутахассисларига келажакда омадлар тилаб қолишди. 


img