03.12.2025
Латвия Республикаси Давлат аудит идораси билан Ҳамкорлик келишуви имзоланди
Жорий йилнинг 1-5 декабрь кунлари Латвия Республикаси Давлат аудит идораси Бош аудитори Эдгарc Корчагинc бошчилигидаги делегация юртимизда амалий ташриф билан бўлмоқда.
Ташрифдан кўзланган мақсад – икки давлат Олий аудит органлари ўртасидаги ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш ҳамда ташқи аудит соҳасида тажриба алмашиш.
Учрашув давомида икки томон вакиллари мақсадли мавзуларда тақдимотлар ўтказди. Тақдимотларда долзарб бўлган аудитнинг тематик йўналишларига эътибор қаратилди. Хусусан, фаолиятни рақамлаштириш, риск таҳлилларда сунъий интеллектни қўлланиши, аудит методологияларини такомиллаштириш, халқаро аудит стандартларини жорий қилиш бўйича фикр алмашилди.
Шу билан бирга, Латвия Республикаси Давлат аудит идораси билан ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашга қаратилган томонлар ўртасида Меморандум имзоланди.
Ушбу Меморандум доирасида икки мамлакат Олий аудит органлари ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш, ташқи аудит методологиялари, ахборот технологиялари ва инновацион ечимлар соҳасида тажриба алмашиш, шунингдек, кадрлар салоҳиятини ошириш ва касбий ривожланишни рағбатлантириш бўйича келишувлар назарда тутилган.
Бошқа янгиликлар
Нанкин аудит университети делегацияси Ҳисоб палатасига ташриф буюрди
2066
16.06.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_7c098013d043bb550d110d54.jpg)
Қирғизистонда “Давлат аудитининг мустақиллигини таъминлаш” мавзусидаги семинарга мезбонлик қилди
2137
04.09.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_4e5e94d31f5bcec320360868.jpg)
Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан табрик
2448
30.09.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_677681865e7ae457868e1370.jpg)
Ўзбекистон Ҳисоб палатаси аудиторлари Туркиядаги тренингларда иштирок этди
1936
06.09.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_1ae5bb8f23d13809e328ce2d.jpg)
Тежамкорлик ва барқарорликни таъминлашга бағишланган навбатдаги семинар
2231
05.02.2025