20.11.2025
Бюджет интизомини таъминлашда давлат молиявий назорати органларининг фаолиятини мувофиқлаштириш масалаларининг муҳокамаси
Жорий йилнинг 21 ноябрь куни Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ўқув маркази ҳамкорлигида “Бюджет интизомини таъминлашда давлат молиявий назорати органларининг фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Давлат молиявий назорати инспекцияси ходимлари ҳамда Ўқув марказининг профессор-ўқитувчилари иштирок этди.
Мазкур тадбирда Ҳисоб палатасининг масъул ходимлари томонидан “Давлат молиявий назорат органлари ва ички аудит хизматлари томонидан Ҳисоб палатасининг “Давлат аудити” дастурий комплексидан фойдаланиш тартиби” мавзусида тақдимот ўтказилди.
Тақдимотда “Давлат аудити” ахборот тизимидан фойдаланиш ҳолати ва уни янада такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида атрофлича тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, “Давлат буюртмачилари томонидан харид қилиш тартиб-таомилларини ўтказишда қонунчилик талабларига риоя этилиши” мавзусида ҳам тақдимот бўлиб ўтди.
Тадбир давомида давлат буюртмачилари томонидан харид қилиш тартиб-таомилларининг ўтказилишида қонунчилик талабларига риоя этилмаслиги, шунингдек, манфаатлар тўқнашуви ҳамда афилланганлик ҳолатларига йўл қўйилаётганлиги ва шу каби қатор масалалар муҳокама қилинди.
Бундан ташқари, ҳозирда харид қилиш тартиб-таомилларини такомиллаштириш юзасидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот берилди.
Ҳисоб палатасининг масъул ходимлари томонидан тадбир иштирокчиларига уларнинг фаолиятларида кўп учрайдиган мавжуд муаммоларнинг ечимлари юзасидан тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.


Бошқа янгиликлар
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_7c2ad960197aca90a6300cc2.jpg)
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг бюджет ижроси бўйича тақдимоти тингланди
2138
08.07.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_4e5e94d31f5bcec320360868.jpg)
Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан табрик
2447
30.09.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/d69747ba-19a9-3e41-3bf0-7e36f941a99a.jpg)
Халқаро аудит стандартлари асосида аудитни ташкил этиш мавзусида амалий семинар
2116
29.01.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_f3af55ca1330c5b2fda58e9b.jpg)
Асосий куч ва эътибор шароити оғир туман ва маҳаллаларга қаратилади
1580
22.01.2026
Давлат тиббий суғуртаси жамғармасининг тиббиёт ташкилотлари олдидаги қарздорлиги ўрганилди
429
26.08.2026