15.04.2026
Cиёсий партияларнинг 2025 йилдаги молиявий ҳисоблари аудити
Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси тўғрисида”ги ҳамда “Сиёсий партияларни молиялаштириш тўғрисида”ги Қонунларига асосан, сиёсий партияларга молиявий ва бошқа маблағларнинг келиб тушиши ҳамда сиёсий партияларнинг улардан белгиланган мақсадда фойдаланиши устидан назоратни Ҳисоб палатаси амалга оширади.

“Сиёсий партияларни молиялаштириш тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ сиёсий партиялар уставида назарда тутилган фаолиятини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар ҳамда партияга аъзолик бадаллари, тадбиркорлик фаолиятидан олинадиган даромадлар ҳамда юридик шахслар ва фуқаролар томонидан бериладиган хайрия ёрдамлари ҳисобига амалга оширилади.
Сиёсий партияларнинг уставида назарда тутилган фаолиятни молиялаштириш учун давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар миқдори Қонунчилик палатаси томонидан ўтказилган охирги сайловда рўйхатга киритилган фуқаролар сонидан келиб чиққан ҳолда шакллантирилади.
Ушбу маблағлар сиёсий партиялар ўртасида уларнинг Қонунчилик палатасида олган депутатлик ўринлари миқдорига мутаносиб равишда тақсимланади.
Ҳисоб палатаси томонидан Ўзбекистон Халқ демократик партияси, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партияси, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ҳамда Ўзбекистон Экологик партияси томонидан 2025 йилда молиявий ва бошқа маблағларнинг келиб тушиши ҳамда сиёсий партияларнинг улардан мақсадли фойдаланиши юзасидан молиявий аудит ўтказилди.
Аудит жараёнида даромадларнинг қонунчилик талабларига мувофиқ шаклланганлиги, маблағларни мақсадли сарфланганлиги ҳамда уларнинг молиявий ҳисоботларда тўғри акс эттирилганига алоҳида эътибор қаратилди.
Жумладан, 2025 йилда сиёсий партиялар жами 231,6 млрд сўм миқдорида даромадга эга бўлиб, уларнинг 196,4 млрд сўм (ёки 84,8 фоизи) давлат бюджети маблағлари ҳисобидан, шунингдек 19,7 млрд сўм (ёки 8,5 фоизи) аъзолик бадаллари ҳамда 15,5 млрд сўм (ёки 6,7 фоизи) бошқа тушумлар ҳисобидан шаклланган.
Ҳисобот даврида сиёсий партиялар томонидан ўз уставида назарда тутилган фаолиятини молиялаштириш учун жами 216,9 млрд сўм сарфланган бўлиб, шундан 159,8 млрд сўми (73,7 фоизи) иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларга, 21,3 млрд сўми (ёки 9,8 фоиз) дастурий вазифалар билан боғлиқ харажатларга ва 35,8 млрд сўм (16,5 фоиз) бошқа сақлаш харажатларига йўналтирилган.
Аудит натижасида сиёсий партиялар даромадларини қонунчилик талабларига мувофиқ шаклланганлиги, маблағлар мақсадли сарфланганлиги ҳамда молиявий ҳисоботларда тўғри акс эттирилганлиги қайд этилди.
Аудит натижаларига кўра аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва уларнинг келгусида йўл қўйилишини олдини олиш юзасидан партиялар сиёсий кенгашларига тегишли кўрсатма ва таклифлар, шунингдек Қонунчилик палатасига тақдим этиш учун хулосалар тақдим этилди.

Бошқа янгиликлар
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_176288dd274399c845598a28.jpg)
Ҳисоб палатаси аудити натижалари муҳокама қилинди: камчиликларни бартараф этиш ва тизимни такомиллаштириш бўйича аниқ вазифалар белгиланди
203
26.04.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_b2f49ad92869913625dde407.jpg)
Халқаро конференция иштирокчилари Олимпия шаҳарчасидаги спорт тадбирларида иштирок этди
148
23.05.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_ccd8c89371cd1a1162201006.jpg)
Чехия Республикаси делегацияси вакилларининг Ўзбекистон ҳақида фикрлари (Люси Бурианова, Вероника Трасакова)
92
24.05.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/e07ccfb3-1677-f18b-e313-35652ce82647.jpg)
Бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланиш бўйича амалий семинар
1216
21.01.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_917e73b3b80a3f68bc1183f9.jpg)
Ҳисоб палатаси ИНТОСАИ Тараққиёт ташаббуси билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
1869
28.09.2025