Сайтнинг эски таҳририга ўтиш

Ўзб

24.05.2026

Халқаро конференция иштирокчилари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрдилар

Тошкент шаҳрида ўтказилган “Аудит жараёнларини рақамлаштириш ва катта ҳажмли (Big Data) маълумотларни сунъий интеллект орқали таҳлил қилиш” мавзусидаги халқаро конференция доирасида иштирокчилар Ўзбекистонда амалга оширилаётган маданий-маърифий ислоҳотлар ва мамлакатимизнинг бой тарихий мероси билан яқиндан танишиш мақсадида Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрдилар.

Ташриф давомида хорижий делегациялар ва халқаро экспертларга марказнинг асосий фаолият йўналишлари, унинг илмий-маърифий аҳамияти ҳамда мамлакатимизда ислом цивилизацияси бой меросини ўрганиш, сақлаш ва кенг тарғиб этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

 Иштирокчилар марказ экспозициялари орқали Ўзбекистон ҳудудида шаклланган бой илмий ва маънавий муҳит, буюк алломаларнинг жаҳон цивилизацияси ривожига қўшган ҳиссаси ҳамда тарихий меросни замонавий ёндашувлар асосида намоён этиш ишлари билан танишдилар.


Ташриф чоғида меҳмонларга мамлакатимиз ҳудудидан етишиб чиққан буюк мутафаккирлар ва олимларнинг илм-фан тараққиётига қўшган ҳиссаси, қўлёзмалар мероси ҳамда маданий бойликларни асраб-авайлаш бўйича амалга оширилаётган лойиҳалар тақдим этилди.

Халқаро конференция иштирокчилари марказда яратилган шарт-шароитлар, замонавий музей ва мультимедиа ечимлари ҳамда миллий ва умуминсоний қадриятларни уйғун тарғиб қилишга қаратилган ёндашувларни юқори баҳоладилар.


Таъкидланганидек, мазкур ташриф халқаро меҳмонларга Ўзбекистоннинг нафақат рақамли трансформация ва инновациялар соҳасидаги ютуқлари, балки унинг бой тарихий-маънавий мероси ва цивилизацион қадриятлари билан ҳам яқиндан танишиш имконини берди.


Ташриф якунида иштирокчилар мамлакатимизда маданий меросни асраш ва уни замонавий форматларда тарғиб қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳамда “Largest museum of Islamic civilisation” - дунёдаги энг йирик ислом цивилизацияси музейи номинацияси бўйича Гиннеснинг рекордлар китоби расмий рекорди берилган жойга ташриф буюришгани сифатида ҳам юксак таассурот қолдирганини билдирдилар.


img-0
img-1img-2