Сайтнинг эски таҳририга ўтиш

Ўзб

01.06.2026

Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга оид белгиланган вазифалар ижроси ҳамда самарадорлиги таҳлили

Ҳисоб палатаси томонидан 1-чоракдаги иш режага мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга оид белгиланган вазифалар ижроси ҳамда самарадорлиги таҳлил қилинди.

Сўнгги 3 йилда ҳудудда тадбиркорлик муҳитини тубдан яхшилаш учун қулай шароит яратиш ва бу орқали ҳудудни жадал ривожлантириш бўйича Давлат Раҳбарининг 5 та ҳужжати қабул қилинган.


2 та Фармон – ПФ-129, 08.08.2023 й., ПФ-10, 27.01.2025 й. ҳамда 3 та қарор – ПҚ-66, 09.02.2024 й., ПҚ-248, 14.08.2025 й., ПҚ-70, 21.02.2026 й.


Ушбу ҳужжатлар доирасида, хусусан 2025 йил учун мақсадли кўрсаткичлар ижроси бўйича ҳудудда қуйидаги амалий натижаларга эришилган:


ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажмининг ўсиш суръати 2022 йилга нисбатан 114,1 фоизни ташкил этиб, режа ортиғи билан бажарилган;


саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг ўсиш суръати 2022-2025 йилларда 110,5 фоизни ташкил этган;


хизмат кўрсатиш ҳажми 133,1 фоизга ўсган;


экспорт ҳажми 435,2 млн долларни ташкил этиб, 2022 йилга нисбатан 123,4 фоизга ошган;


тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни ўзлаштириш ҳажми 472,7 млн долл. ташкил этиб, 2022 йилга нисбатан 11,6 баробарга ўсган;


аҳоли бандлигини таъминлаш режаси ортиғи билан бажарилиши натижасида ишсизлик даражаси 5 фоизга тушган (2022 йилда 9,1 %).


ёшларга давлат олий таълим муассасаларига 500 та, нодавлат муассасаларга 200 та мақсадли квота ажратилган;


15,8 трлн сўмлик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш мақсадида, 123 та тадбиркорлик субъектларига 1 547,6 гектар ер майдонлари тўғридан-тўғри ажратиб берилган.


хорижий туристлар оқими 2023-2025 йилларда уч карра ортган (2023 йилда 117,9 минг, 2025 йилда 405,8 минг нафар);

ички туризмни ривожлантириш орқали 2025 йилда маҳаллий сайёҳлар сони 2 652 минг нафарга етган (2023 йилда 1 095 минг нафар);


туризм хизматлари хажми 2025 йилда 51,1 млн долларни ташкил этиб, 2023 йилга нисбатан икки карра ортган (26,3 млн долл.);


сайёҳларни жойлаштириш воситалари (меҳмонхона, меҳмон уйлари, хостел ва бошқа) сони 108 тага ва улардаги ўринлар 2 987 тага етказилган.


Шу билан бирга, таҳлиллар айрим соҳаларда қатор камчиликлар сақланиб қолаётганини кўрсатмоқда. Жумладан:


саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш 2022-2025 йилларда Нукус шаҳрида 84,1 фоизгача ва Тахтакўпир тумани 95 фоизгача камайган;


Нукус шаҳри (98%) ва Хўжайли туманида (91%) 2025 йилда экспорт ҳажмининг камайиши кузатилган;


2024 йилда ишга туширилиши белгиланган (ПҚ-66, 09.02.2024 й.) 33 та лойиҳанинг ижро муддати Ҳукумат комиссияси томонидан бир неча бор узайтирилган.


Жумладан, 4 та лойиҳа ижро муддати – 4 марта, 10 та лойиҳа – 3 марта ва 19 та лойиҳа – 2 марта узайтирилган. Оқибатда, ушбу лойиҳаларга режалаштирилган 2 386 та янги иш ўрни яратилмаган.


ҳудудда тоифаси ўзгартирилган қишлоқ хўжалиги ерларидан самарали фойдаланиш ишлари етарли ташкил этилмаган.


Хусусан, 2022 йилдан жорий йил 1 мартга қадар 15,2 минг гектар ер тоифаси ўзгартирилган бўлса, шундан 5,3 минг гектар (35%) белгиланган мақсадлар учун ташаббускорларга ажратилган. Қолган 9,4 минг гектари (62%) ҳокимликлар захирасида бўш турган бўлса, 477 гектари (3%) ҳокимлик захирасига қайтарилмаган.


Таъкидлаш жоизки, ҳудудда ёғингарчилик камлиги ҳамда иқлим ўзгариши йилдан йилга сув ресурсларига бўлган босимни янада кучайтирмоқда.


Шу боис, 2025 йилда ҳудудда сув тежовчи технологияларни жорий этиш учун 109 та қишлоқ хўжалиги корхоналари ва фермерларга 28,8 млрд сўм субсидия ва бошқа молиявий имтиёзлар қўлланилган.


Натижада, 75,2 минг гектар (режага нисбатан 100%) майдонда сув тежовчи технологиялар жорий этилган.


Лекин, шундай бўлсада, сув ресурсларидан самарали фойдаланиш борасида айрим камчиликларга йўл қўйилган. Хусусан:


“Ақлли сув” қурилмаларидан 121 таси (12%) ўрнатилганидан буён маълумот юбормаган, 628 тасида (63%) маълумот узатиш тўхтаб қолган;


томчилатиб суғориш технологияси бўйича прогноз кўрсаткичлар 75 фоизга бажарилган;


Айниқса, Амударё (59,6%), Хўжайли (66,5%), Шуманай (54,5%), Қонликўл (53,5%), Қораўзак (15%), Кегейли (5%) туманларида бу кўрсаткич анча паст.


сув ҳисобини юритишни рақамлаштириш мақсадида 2021-2024 йилларда 1 515 та “Ақлли сув” қурилмаларини ўрнатиш режаси белгиланган бўлиб, амалда 995 та қурилма ўрнатилган (66%).


Ўрганиш жараёнида кўрсатилган амалий ёрдамлар натижасида 215 та топшириқ ижроси таъминланиб, назоратдан ечилди. Масалан:


маблағ ажратиш билан боғлиқ 16 та топшириқ;


Қўнғирот туманидаги эски 50 ўринли болалар шифохонасига зарур жиҳозлар харид қилиш учун 882 млн сўм маблағ ажратилди ва тўлиқ жиҳозланиб, ишга туширилди (Администрация раҳбарининг 06.10.2025 й.даги 23-сон баёни, 27-банд).

ер, қурилиш ва инфратузилма бўйича 19 та топшириқ бажарилди;


Янгидан бошланадиган 26 та объект бўйича пудрат шартномаларини тузиш ишлари якунига етказилди (27.12.2025 й.даги ПҚ-393-сон қарор, 6.б-банд).


ҳудудий инвестиция дастури доирасида 250 та янги иш ўрни яратиш имконияти бўлган 57 та (128,5 млрд сўм) истиқболли лойиҳа шакллантирилди;


455 та лойиҳалар бўйича 130 млрд сўм кредит маблағлари ажратилди.


Ўрганиш натижасида аниқланган муаммо ва камчиликлар бўйича тегишли таклифлар ишлаб чиқилди, шунингдек масъуллар иштирокида муҳокама қилиниб, уларни бартараф этилиши ва келгусида йўл қўймаслик юзасидан зарур чора-тадбирлар белгиланди.


img