26.05.2026
Ўзбекистон ва Озарбайжон Ҳисоб палаталари ўртасида ҳамкорлик янги босқичга кўтарилмоқда
Жорий йилнинг 25-26 май кунлари Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасида Озарбайжон Республикаси Ҳисоб палатаси Ижтимоий соҳа аудити департаменти директори Кудрат Гумбатов бошчилигидаги делегация иштирокида икки томонлама тематик ўқув семинар-тренинг ташкил этилди.
Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ва Озарбайжон Республикаси Ҳисоб палатаси ўртасидаги амалий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, шунингдек, давлат аудити соҳасида тажриба алмашишни янги босқичга олиб чиқишга қаратилди.
Семинар-тренинг давомида давлат харидлари соҳасида ташқи давлат аудитини ривожлантириш, илғор халқаро методологияларни жорий этиш ҳамда рақамли технологиялар ва замонавий ахборот ечимларидан самарали фойдаланиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Ўзбекистон томони давлат харидлари тизимини ислоҳ қилиш, унинг шаффофлигини ошириш, рақобат муҳитини кучайтириш ва коррупциявий хавфларни камайтириш устувор вазифалардан бири эканлигини алоҳида таъкидлади.
Шу билан бирга, Озарбайжон Республикаси Ҳисоб палатасининг камерал ва масофавий назоратда ахборот манбаларидан самарали фойдаланиш, сунъий интеллект ва рақамли технологияларни қўллаш, шунингдек, аудит натижаларини баҳолашда замонавий ёндашувларни татбиқ этиш бўйича илғор тажрибаси ўрганилди.
Ўз навбатида, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси вакиллари давлат харидларини аудит қилиш тизими, назорат механизмларини такомиллаштириш, халқаро аудит стандартларини амалиётга жорий этиш ҳамда рақамли трансформация ва масофавий назорат усулларини ривожлантириш бўйича ўз тажрибалари билан ўртоқлашдилар.
Таъкидлаш жоизки, семинар-тренинг давомида томонлар ўзаро қизиқтирган масалалар юзасидан батафсил фикр алмашдилар ҳамда давлат харидлари соҳасида аудит амалиётига оид саволларга тўлиқ ва асосли жавоблар олинди. Бу эса икки томонлама ҳамкорликнинг нафақат дўстона, балки амалий ва методологик жиҳатдан ҳам самарали эканини яққол намоён этди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ва Озарбайжон Республикаси Ҳисоб палатаси ўртасида ҳамкорлик меморандуми жорий йилнинг март ойида Озарбайжон делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи чоғида имзоланган эди.
Семинар-тренинг якунида томонлар давлат харидлари соҳасида аудиторлик фаолияти учун риск мезонларини мувофиқлаштириш ҳамда қўшма методик тавсияларни ишлаб чиқиш бўйича келишувга эришдилар.
Бошқа янгиликлар
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_692dfd9121d044af1d4339d6.jpg)
Бандлик соҳасида молиявий назоратни такомиллаштиришга доир янги ёндашувлар муҳокама қилинди
958
05.05.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_6acbf9509ce9c26955dc0fd6.png)
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан амалга оширилган ишлар тингланди
2185
07.07.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_bf021d1c61966e1910bc06ca.jpg)
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва Давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2025 йилдаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботи ташқи аудит ва баҳолашдан ўтказилди
3577
29.06.2026
2025 йилги Осиё баҳолаш ҳафталиги
1743
04.09.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_62ba9ea82783809349cbd37d.jpg)
Хитойда ШҲТга аъзо мамлакатлар ёш аудиторлари учун халқаро семинар бўлиб ўтди
2144
26.09.2025