25.03.2026
Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси фаолияти аудити якунлари
Ҳисоб палатаси томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси фаолияти аудитдан ўтказилди.

Қишлоқ хўжалиги техникалари харид қийматининг бир қисмини қоплаш харажатлари учун 501 млрд сўм, техникаларда пахта хомашёсини йиғиб-териб олиш хизмати учун 104 млрд сўм ҳамда пахта етиштирувчилар томонидан биржа савдолари орқали реализация қилиш учун 1,7 трлн сўм субсидия маблағлари ажратилган.
Аудит натижасида қуйидаги тизимли камчилик ва муаммолар аниқланди.
– 2025 йил 1 июнь ҳолатига 2022-2024 йиллар пахта ҳосилини етиштириш учун тижорат банкларига ажратилган ресурслар ҳисобидан муддати ўтган қарздорлик мавжуд.
Аудит жараёнида Жамғарма олдидаги қарздорликлар бўйича “Агробанк” АТБ, “Мададинвестбанк” АТБ ҳамда “Ўзмиллийбанк” АЖ тегишли маблағлар ундирилишига амалий ёрдам берилди.
– Тижорат банклари томонидан Жамғармага ресурс ажратиш бўйича буюртманомаларни “Агроплатформа” АТ орқали электрон шакллантириш тизими йўлга қўйилмаган.
2023-2024 йил ҳосили бўйича ўтказилган аудитларда ажратилган имтиёзли кредитларнинг 2,8 трлн сўми мақсадсиз сарфланган.
Шунингдек, Қишлоқ хўжалиги техникалари ва агрегатлари хариди учун субсидия ажратиш рақамлашмаганлиги сабабли жисмоний ва юридик шахслар 7 турдаги ҳужжатларни қоғоз шаклида тақдим этади ва ҳудудлардан бевосита Жамғармага келишга мажбур.
– Жамғармадан ҳар йили 1 январга қадар омборларда буғдойни вақтинча сақлаш харажатларини молиялаштириш тижорат вакилларининг буғдой қолдиғи тўғрисидаги маълумотлари асосида амалга оширилмоқда, реал вақт режимида аниқлаш имконияти йўқ.
Шу билан бирга, буғдой етиштирувчилар томонидан сақловдаги буғдойни тўғридан-тўғри (биржа савдоларисиз) сотиш ҳолатлари имтиёзли кредитлар сўндирилмаслигига сабаб бўлмоқда.
– Давлат ресурслари ҳисобига харид қилинган буғдойни тасдиқланган графикларга асосан биржа савдоларида сотилиши (2024 йил сентябрь – 2025 йил май) режага нисбатан ўртача 56 фоизни ташкил қилган.
Бунда, Жамғарма томонидан буғдой сотиш графикларини ишлаб чиқилишида истеъмол бозоридаги талаб ва таклиф етарли таҳлил қилинмаган.
Аудит ва таҳлил натижаларидан келиб чиқиб, тизимли камчилик ва муаммоларни бартараф этиш бўйича Ҳукуматнинг 29.08.2025 йилдаги "Аграр соҳани механизациялашни давлат томонидан рағбатлантиришни рақамлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 549-сонли қарор қабул қилинди. Қарорга асосан:
– “Subsidiya.mf.uz” ахборот портали орқали қишлоқ хўжалиги техникаси хариди бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия олиш бўйича аризаларни тақдим қилиш, кўриб чиқиш ҳамда назорат қилиш механизми белгиланди.
– “Subsidiya.mf.uz” ахборот портали Ягона интерактив давлат хизматлари портали, “Электрон ҳукумат” тизими фойдаланувчиларини идентификациялаш бўйича тегишли вазирлик ва идораларнинг дастурий таъминотлари билан интеграция қилиниши белгиланди.
– Қишлоқ хўжалиги техникаси ва лазерли қурилмага эга автоматлаштирилган ер текислагич агрегати қийматининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратишни рақамлаштириш тартиби тўғрисида НИЗОМ қабул қилинди.

Бошқа янгиликлар
Халқаро валюта жамғармаси делегацияси Ҳисоб палатасига ташриф буюрди
409
07.04.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_5c291a994950d6d476c1c625.jpg)
Президент Қашқадарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари бўйича йиғилиш ўтказди
1013
19.06.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_d3f055e2138c042630c9c321.jpg)
Президентга рақамли технологиялар соҳасидаги режалар тақдимот қилинди
1648
30.06.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_803e686b67c15fd40f124d27.jpg)
Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси фаолияти аудити якунлари
167
25.03.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_af47320b0a0a27b80d826ef9.jpg)
Маданият вазирлиги ҳузуридаги “Ситуацион марказ”нинг жорий фаолияти
1080
03.08.2025