30.03.2026
Туркий давлатлар Олий аудит органлари ўртасидаги ҳамкорлик тобора мустаҳкамланмоқда
2025 йилнинг 21-23 ноябрь кунлари Туркиянинг Истанбул шаҳрида Туркий давлатлар Олий аудит органлари ташкилоти (TURKSAI)ни тузиш бўйича илк учрашув ўтказилган.

Унда Туркия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Озарбайжон қаторида Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси делегацияси иштирок этган.
Мазкур тадбир доирасида ташкилотнинг кейинги мақсадлари, унинг йўналишлари ҳамда устувор вазифаларининг муҳокамаси бўлиб ўтган. Йиғилиш якуни бўйича аъзо давлатлар томонидан тегишли Баённома имзоланган.
Баённомада янги тузилган Ташкилотнинг Низоми, расмий веб-сайти ва логотипини ишлаб чиқиш бўйича Ишчи гуруҳини тузиш белгиланган.
Ундан буён Ташкилотга аъзо мамлакатлар Олий аудит органлари ўртасида мунтазам учрашувлар ўтказилиб келмоқда.
Жорий йилнинг 31 март куни TURKSAIга аъзо Олий аудит органлари жамоалари ўртасида навбатдаги ишчи учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда Ташкилотнинг Низоми, расмий веб-сайти ва логотипини ишлаб бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан маълумотлар тингланди.
Муҳокамаларда яна бир бор TURKSAIнинг мақсадлари қуйидагилардан иборат эканлиги таъкидланди:
- аъзолари ўртасида ҳамкорлик ва бирдамликни ривожлантириш;
- аъзолар учун тематик мавзуларда ўқув тренинг ва семинарлар ташкил этиш, қўшма тадқиқотлар ўтказиш, билим ва тажриба алмашиш, ходимларнинг институционал ва профессионал салоҳиятини ривожлантириш;
- аудит методологиялари ва стандартларини ишлаб чиқишга ўзаро ҳисса қўшиш;
- ИНТОСАИ ва унинг минтақавий ташкилотлари билан фаол ҳамкорлик қилиш.
Иштирокчилар томонидан Ташкилотни ривожлантириш бўйича тегишли таклиф ва тавсиялар киритилди. Озарбайжон Республикаси Ҳисоб палатаси томонидан Ташкилотнинг кейинги учрашувини жорий йилнинг охирида Боку шаҳрида ўтказиш таклифини илгари сурди.
Томонлар TURKSAIни самарали фаолият юритувчи ташкилот сифатида ривожлантиришга тайёр эканини билдирдилар.

Бошқа янгиликлар
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_d344f2ca89bdb915f4f0e63e.jpg)
Ҳисоб палатаси томонидан халқаро аудиторлик стандартлари асосида илк бор молиявий аудит ўтказилди
1555
01.09.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_21b102bf268798ed41c5cdfb.jpg)
Президентнинг Ўзбекистон халқига Рамазон табриги
356
17.02.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_e982de687472fc803edf05cc.jpg)
2026 ЙИЛ МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТЛАРИНИ МУҲОКАМА ҚИЛИШДА ҲИСОБ ПАЛАТАСИ ХУЛОСАЛАРИ ТАҚДИМ ҚИЛИНМОҚДА
1384
28.12.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_b802463fa079e7fe3e4fc61c.jpg)
Туркий давлатлар Олий аудит органлари ташкилоти (TURKSAI)га асос солинди
996
23.11.2025
Ситуацион марказлар фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича амалий семинар
2881
28.08.2025