19.06.2026
Ҳисоб палатаси ва Германия халқаро ҳамкорлик жамияти ўртасида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасида Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ)нинг Ўзбекистондаги «Самарали давлат бошқаруви» дастури раҳбари Виктор Кесслер ва Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегациясининг ҳамкорлик бўйича лойиҳа менежери Яна Курпиша билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари А. Аллаберганов Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги стратегик шериклик муносабатлари сўнгги йилларда изчил ривожланиб бораётганини, икки мамлакат ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик давлат бошқаруви соҳасида ҳам янги босқичга кўтарилаётганини таъкидлади.
Шунингдек, Ҳисоб палатасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, халқаро аудит стандартларини жорий этиш, рақамлаштириш жараёнлари, масофавий аудит тизими ҳамда халқаро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.
Томонлар давлат аудити соҳасида кадрлар салоҳиятини ошириш, халқаро тажрибани жорий этиш, рақамли технологиялар ва сунъий интеллект имкониятларидан фойдаланиш, шунингдек, давлат маблағларидан самарали фойдаланишни таъминлаш масалаларини муҳокама қилдилар.
Маълумот учун: Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ)нинг Ўзбекистондаги 30 йилдан ортиқ фаолияти давлат бошқарувини модернизация қилиш, соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, рақамли трансформация жараёнларини қўллаб-қувватлаш ҳамда мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлашга катта ҳисса қўшиб келмоқда. Бугунги кунда GIZ дунёнинг тахминан 120 та мамлакатида фаолият юритади.
Учрашув давомида GIZ вакиллари Ҳисоб палатаси билан кенг қамровли ва узоқ муддатли ҳамкорликни йўлга қўйишга тайёр эканлигини билдирди. Хусусан, давлат харидлари тизимида шаффофликни таъминлаш, коррупцияга қарши курашиш ва давлат маблағларидан самарали фойдаланиш масалалари бўйича қўшма лойиҳаларни амалга оширишдан икки томон ҳам манфаатдор эканлиги қайд этилди.
Учрашувда Ҳисоб палатаси ходимларининг касбий малакасини ошириш, халқаро стандартлар асосида қисқа муддатли ўқув курслари ва тренинглар ташкил этиш, Германия ва Европа Иттифоқи мамлакатларида стажировкаларни йўлга қўйиш, шунингдек, давлат аудити соҳасида билим ва тажриба алмашиш бўйича ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан ўзаро фикр алмашилди.
Томонлар мазкур мулоқот Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ва Германия халқаро ҳамкорлик жамияти ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик учун мустаҳкам замин яратишига ишонч билдириб, келгусида аниқ қўшма ташаббус ва лойиҳаларни амалга оширишга тайёр эканликларини қайд этдилар.
Бошқа янгиликлар
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_68a7cdc1c09a76695e5ea8b6.jpg)
Уй-жойларни ҳисобга олиш ва маҳаллий бюджет даромадларини ошириш имкониятлари ўрганилди
312
02.01.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_a878f4f21f8e0c30d3ed34f9.jpg)
Юқори иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш бўйича вазифалар белгилаб олинди
2490
14.02.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_fd463905e1e2ccceffe182b1.jpg)
Мамлакатимиз ҳарбий хавфсизлиги ва мудофаасини янада мустаҳкамлашнинг устувор вазифалари муҳокама қилинди
2560
16.01.2026
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасидаги вакант лавозимларга танлов ўтказиш бўйича ЭЪЛОН
1285
30.09.2026
Сунъий интеллект технологияларига бағишланган ўқув-амалий семинар
3030
15.12.2025