05.05.2026
Бандлик соҳасида молиявий назоратни такомиллаштиришга доир янги ёндашувлар муҳокама қилинди
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигида давлат аудити ва молиявий назорат тизимини такомиллаштиришга бағишланган ўқув-семинар ташкил этилди.

Мазкур тадбир ПФ-252-сон Фармон ижросини таъминлаш доирасида ўтказилиб, давлат молиявий назоратини янада тизимли равишда кучайтиришга қаратилди.
Семинарда вазирлик раҳбарияти ҳамда тизимга кирувчи 7 та ташкилотдан 32 нафардан ортиқ масъул раҳбар ва мутахассислар, жумладан бош ҳисобчилар, ички аудит ва комплаенс хизматлари вакиллари иштирок этди.
Тадбир давомида Ҳисоб палатасининг вазирликдаги вакили — Бош инспектор Ж. Косимов томонидан кун тартибидаги масалалар, хусусан, Президент фармонининг мазмун-моҳияти, соҳада жорий этилаётган янги ёндашувлар ва давлат аудити тизимининг устувор йўналишлари юзасидан тушунтиришлар берилди.
Қайд этилганидек, 2026 йил 1 апрелдан бошлаб давлат органларида Ҳисоб палатаси вакили — бош инспектор институти жорий этилган бўлиб, мазкур тизим молиявий назорат самарадорлигини оширишда муҳим ўрин тутмоқда.
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикасининг “2026 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига ажратиладиган бюджет маблағлари жами 582,8 млрд сўмни ташкил этиб, шундан 300,0 млрд сўми (51,5 фоиз) ҳоким ёрдамчилари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармасига, 150,0 млрд сўми (25,7 фоиз) Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасига ҳамда 50,0 млрд сўми (8,6 фоиз) Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармасига трансфертлар сифатида йўналтирилиши режалаштирилган.
Шу билан бирга, замонавий рақамли технологиялар ва доимий мониторинг тизимлари орқали бюджет маблағлари ҳаракати устидан кучайтирилган назорат ўрнатиш чоралари босқичма-босқич жорий этилаётгани таъкидланди. Бу эса давлат ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва шаффофликни таъминлашга хизмат қилади.
Тадбир якунида иштирокчиларга молиявий интизомни мустаҳкамлаш, қонунбузилишларнинг олдини олиш ҳамда назорат самарадорлигини янада ошириш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди.


Бошқа янгиликлар
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_24c7bc6272f538286fe1870d.jpg)
Давлат молиявий назорат органлари ва ички аудит хизматлари самарадорлигини ошириш бўйича семинар
3348
11.08.2025
Нанкин аудит университети делегацияси Ҳисоб палатасига ташриф буюрди
2064
16.06.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_1ca624ef97a77e573f046641.jpg)
Ўзбекистонда давлат аудити соҳаси учун янги авлод кадрларини тайёрлаш тизими йўлга қўйилади
1958
20.05.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_f5bd28d7db17cbda4cd944c0.jpg)
Коррупцияга қарши курашиш бўйича ички назорат тизимлари аудитдан ўтказилди
2828
02.10.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_3b98dc6e112c5d12b0144592.jpg)
Ҳисоб палатаси Ўзбекистон Аудиторлар палатасини 25 йиллик юбилейи билан табриклади
2865
13.12.2025