24.05.2026
Япония делегацияси вакили Юико хоним: “Ўзбекистоннинг рақамли аудит соҳасидаги ютуқлари кутганимиздан ҳам илғор экан ”.
Тошкент шаҳрида “Аудит жараёнларини рақамлаштириш ва катта ҳажмли (Big Data) маълумотларни сунъий интеллект орқали таҳлил қилиш” мавзусида ўтказилаётган халқаро конференция доирасида Япония делегацияси вакиллари Ўзбекистонда амалга оширилаётган рақамли трансформация жараёнлари, давлат аудити соҳасидаги инновацион ёндашувлар ҳамда халқаро ҳамкорлик истиқболлари юзасидан ўз фикрлари билан ўртоқлашдилар.

Япониялик иштирокчиларнинг таъкидлашича, бу уларнинг Ўзбекистонга илк ташрифи бўлиб, мамлакатдаги очиқлик, меҳмондўстлик ва замонавий ислоҳотлар уларда катта таассурот қолдирган:
“Ўзбекистон халқи жуда самимий ва меҳмондўст экан. Бу ерга яна дўстларимиз билан бирга келишни истардик” дея қайд этди делегация аъзоларидан бири.
Конференция доирасида Олий аудит органлари ўртасидаги ҳамкорлик, аудит соҳасида ахборот ва тажриба алмашиш, рақамли аудит воситаларини жорий этиш ҳамда замонавий таҳлил усулларини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Япониялик мутахассислар, айниқса, Ўзбекистонда сунъий интеллект ва рақамли технологияларни давлат аудити тизимига жорий этиш борасида амалга оширилаётган ишлар юқори даражада эканини алоҳида таъкидладилар.
“Ўзбекистонда сунъий интеллект технологиялари ва рақамли ечимлар кутганимиздан ҳам ривожланган экан. Конференция жуда фойдали ва амалий аҳамиятга эга бўлди” деди делегация вакили.
Шунингдек, Япония делегацияси аъзолари Ҳисоб палатасининг Масофавий аудит маркази фаолияти билан яқиндан танишиб, мазкур марказда қўлланилаётган инновацион механизмлар ва таҳлил тизимларига юқори баҳо бердилар.
Уларнинг фикрича, марказдаги рақамли назорат ва таҳлил механизмлари давлат аудитининг самарадорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этади.
“Масофавий марказдаги батафсил ва инновацион тизимлар бизда катта қизиқиш уйғотди. Бундай ечимларни Японияда жорий этиш муайян қийинчиликларни талаб қилиши мумкин, аммо ушбу тажриба биз учун жуда фойдали бўлди” - дейилади билдирилган фикрларда.
Япониялик экспертлар аудит жараёнларида Big Data, видеокузатув ва рақамли мониторинг тизимларидан кенг фойдаланиш бугунги кунда давлат аудитининг энг муҳим йўналишларидан бирига айланаётганини таъкидладилар.
Таъкидлаш жоизки, мазкур халқаро конференция Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан давлат аудити ва молиявий назорат тизимини модернизация қилиш бўйича белгиланган вазифалар ижроси доирасида ташкил этилмоқда.
Тадбирнинг асосий мақсади - давлат аудити соҳасида рақамли технологиялар, сунъий интеллект ва Big Data асосидаги таҳлил механизмларини ривожлантириш, халқаро тажриба алмашиш ҳамда Олий аудит органлари ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашдан иборат.

Бошқа янгиликлар
2025 йилги Осиё баҳолаш ҳафталиги
1104
04.09.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_6ff194cead0d3100fbcc9df9.jpg)
ОТБ: “Oлий аудит органларини мустаҳкамлаш: Ўзбекистoндан сабoқлар”
334
25.03.2026
Халқаро конференция иштирокчилари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрдилар
204
24.05.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_3cfdf32319ab0fe72ee0e735.jpg)
Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги муносабатлар тарихида янги саҳифа очилмоқда
302
25.03.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_27d2b760346033af84c45eb9.jpg)
“Яшил макон” лойиҳаси аудити
334
23.03.2026